15 март куни Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Дилбар Абдулазизова 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Дарё нинг ишончли манбаси хабар бермоқда.
Дилбар Абдулазизова 1951 йили Тошкент вилоятида туғилган. У ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида таҳсил олган. Баҳор қайтмайди видео фильмидаги Муқаддамнинг дугонаси Лобар роли билан халқ эътиборига тушган. 1973 йилдан буён Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ижод қилган актриса Қизил қалпоқча , Сеҳрли соатча , Минг бир кеча , Мешполвон , Қор маликаси сингари юздан зиёд саҳна асарларида турли характердаги қаҳрамонларни ижро этган.
2000 йил Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда эса Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвонига сазовор бўлган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг онаси эди.
Таҳририятимиз ва юртдошларимиз номидан марҳуманинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.