Киевнинг ҳужумини унинг суверен қарори - Метю Миллер

Киевнинг ҳужумини унинг суверен қарори - Метю Миллер

Қўшма Штатлар Курск вилоятидаги ҳарбий амалиётлар бўйича Украина билан алоқада ва Киевнинг ҳужумини унинг суверен қарори деб билади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Метю Миллер фикр билдирди.

Миллернинг сўзларига кўра, Украина Қўшма Штатларни Курск вилоятида ҳарбий амалиёт ўтказиш нияти ҳақида олдиндан хабардор қилмаган, аммо Вашингтон буни "ҳайратланарли" деб ҳисобламайди.

"Украинанинг Курск вилоятидаги ҳаракатлари АҚШнинг Киевга етказиб берилаётган Америка қуролларидан фойдаланишга қўйган чекловларини бузмайди", — дея қўшимча қилди АҚШ Давлат департаменти вакили.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!