Камалла Харрис: Отишмани тўхтатиш вақти келди
АҚШ вице-президенти Камала Харрис Аризонадаги сайловолди митинги чоғида фаластинлик тарафдорларнинг геноцидни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларига жавоб берди. Унинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув тузиш ва маҳбусларни озод қилиш вақти келган.
Харрис, шунингдек, у ва президент Жо Байден ўт очишни тўхтатиш ва маҳбусларни қайтариш бўйича келишувга эришиш учун фаол иш олиб бораётганини айтди. У Фаластин тарафдорларининг фикрларини ҳурмат қилиб, уларнинг позицияси муҳимлигини қайд этди.
Воситачилар, жумладан, Миср, АҚШ ва Қатарнинг жангларни тўхтатиш ва ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришишга чақиришларига қарамай, Исроил Ғазо секторига ҳужум қилишда давом этмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).