Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Эртошсой қишлоғидаги машҳур Aрашан кўлга маҳаллий журналистлар билан пресс тур ташкил қилинди. 10 га яқин ОAВ вакиллари кўлнинг жозибаси, унинг тарихи билан қизиқди.
Бугун туманда туризм салоҳияти тобора ортиб бораётган бир паллада ушбу қишлоқнинг табиат мўжизаси ҳисобланмиш Aрашон кўлига кўплаб сайёҳлар келишмоқда.
Тоғларнинг бағридан кесиб ўтиб узоқ масофани босиб ўтувчи қизиқувчилар, йўлнинг ўнқир-чўнқирига ҳам қарамасдан мазкур кўлнинг ажойибтовур ҳислатидан, гўзалигидан, айниқса ўша йерда жойлашган булоқ сувига еринмай бориб қайтишмоқда.
Денгиз сатхидан 3000 метр баландликда жойлашган ушбу кўлларни кўришга ошиққан сайёҳлар у ерда мавжуд шифобахш булоқда ювиниб қайтишади. Турли касалликларга шифо мазкур Aрашан булоқ сувининг ҳарорати 35 C° даража иссиқликда бўлиб, унга келган маҳалий ва хорижий меҳмонлар соатлаб ювинишар экан.
Бугунги инфо тур жараёнида журналистлар ташриф буюрган саёҳатчиларнинг ўзлари билан ҳам бу борада суҳбат олиб боришди.
Таассуротларга бой бўлган пресс турда чорва молларини боқиш мақсадида тоғ ён бағрида вақтинчалик яшаётган оилада ҳам бўлган ижод аҳли тандирдан узилган иссиқ ноннинг ажойиб тароватини акс эттирувчи лавҳаларни ҳам тўплашди.
Хитой, агар Вашингтон Пекин билан можарога интилса, АҚШга қарши савдо, божхона ёки бошқа ҳар қандай урушда охиригача туришга тайёр эканлиги ХХРнинг АҚШдаги элчихонасининг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилди.
Ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар бартараф этилади. Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) ҳамюртларимиз учун алтернатив таклиф сифатида телеграм бот ишга туширилмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жанубий Каролинада собиқ севгилисининг ота-онасини бейсбол таёқчаси билан ўлдирганликда айбланган америкалик Бред Сигмон отиб ўлдирилди. Қўшма Штатлар 2010 йилдан бери биринчи марта қатл қилишнинг бундай туридан фойдаланмоқда.
Япониянинг Абиго шаҳрида яшовчи Юки Симидзу қўшнилари устидан шикоят қилиб, полицияни бир неча минг марта безовта қилгани учун ҳибсга олинди, деб хабар берди Japan Today.
Муҳаммад Шарифуллоҳ исмли террорчи АҚШ махсус хизматлари сўровига биноан Покистонда ҳибсга олинган. У АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этиш вақтида Кобул аэропортида теракт уюштиришда гумон қилинмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони билан келаси тўрт йил ичида Америка компанияларига 1 триллион доллар сармоя киритиш бўйича келишувга эришганини айтди.
АҚШ президенти Дональд Трамп илк хорижий ташрифини Саудия Арабистонига амалга оширади. Бу қарорини у Саудия томони АҚШ компаниялари билан бир триллион долларлик битимга тайёр экани билан изоҳлаган.
Украина ютуқлари ҳақидаги хабарлар шуни кўрсатадики, Киев кучлари АҚШнинг Россияга қарши курашни қўллаб-қувватлаши сусайиши тўғрисидаги мунозараларнинг жанг майдонига тезкор таъсир кўрсатишига йўл қўймаган.
Сурия хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар фонида Латакия вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 га қадар комендантлик соати жорий қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи, дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силтаганини кўриш мумкин.