Жума куни бажариладиган суннатлар

A A A
Жума куни бажариладиган суннатлар

1. Ғусл қилиш хушбўйланиш, энг чиройли либосларни кийиш.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.

2. Эрталаб тонгда ушбу дуони ўқиш:

“Астағфируллоҳ аллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ”.

“Ҳай ва қайюм сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин: “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ”, деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

3. Масжидга эртароқ, пиёда юриб бориш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

4. Масжидга киришда ушбу дуони ўқиш:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни масжидга кирсалар, эшикнинг кесакисидан ушлаб:

“Аллоҳуммажъалний авжаҳа ман таважжаҳа илайка ва ақроба ман тақорроба илайка ва афзола ман саъалака ва роғиба илайк”

“Ё Аллоҳим, мени ўзингга юзланувчиларнинг юзланувчироғи, яқин бўлгувчиларнинг яқинроғи, сўровчи ва рағбат этгувчиларнинг афзалроғи қил”, деб айтар эдилар» (Имом Ибн Сунний ривояти).

5. Каҳф сурасини ўқиш. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

6. Кўп дуо қилиш. Чунки жума кунида бир соат борки, унда дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом жума кунини зикр қилатуриб: “Унда бир соат бор. Бир мусулмон банда намозда қоим бўлса ва бу (ибодати) ана шу пайтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”, дедилар ва у фурсат жуда оз эканини қўллари билан кўрсатдилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу: “У соат имом минбарга ўтиришидан намозини тугатгунгача бўлган вақт”, деган (Имом Муслим ривояти).

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш. Авс ибн Авс Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кунларингизнинг энг яхшиси жума кунидир. Ана шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни салавотларингиз кўрсатилади”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб кўрсатилади?” дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий, Имом Ибн Можа ривояти).

8. Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиш. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббин нас” сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар. (Ибн Сунний ривояти).

9. Жума намозидан кейин Аллоҳни кўп зикр қилиш. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Энди қачон намоз адо қилингач, ер-юзига тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар” (Жумъа сураси, 10-оят).

Даврон НУРМУҲАММАД


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Россия Европанинг Украинага сарфлайдиганидан кўпроқ даромад олади.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Зеленский Кличконинг сўзларидан сўнг жиддий огоҳлантириш юборди

Бу унинг Киев мэри Виталий Кличконинг Киев режими раҳбарини Украинада ҳукм сураётган авторитаризм борасидаги танқидига жавоби бўлди.

"Ишонинг, бизда ҳам жавоб тариқасида суратга олишга арзигулик нарсалар бор" - Шойгу

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Дуров: "Мен русман!"

Telegram асосчиси айбловларга раддия берди.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Украиналик десантчилар россиялик ҳарбийларни асирга олди

"Россия Федерацияси ҳудудидаги ўз бўлинмаларида уларга нисбатан шафқатсиз муносабат, руҳий тазйиқ ва таҳдидлар қўлланилган," - дейилади хабарда.

Австрия Истанбулдаги музокаралардан сўнг Зеленскийнинг тақдири даҳшатли бўлишини башорат қилмоқда

Россия урушдан олдин этник руслар яшаган ерларни озод қилган ва назорат қилади.

Украина ядровий мувозанатни бузди

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган

Германияда электр энергияси нархлари нолдан пастга тушмоқда – Bloomberg

Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Ҳиндистон Покистон билан сўнгги можарода самолётларини йўқотганини тасдиқлади

У Покистоннинг олтита ҳинд ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақидаги даъволарини нотўғри деб атади, аммо Ҳиндистон қанча самолёт йўқотганини айтишдан бош тортди.

Зеленскийнинг ҳужуми АҚШда ғазаб уйғотди: "Бу ҳақорат"

Владимир Зеленский Россия аэродромларига ҳужум қилиб, АҚШ президенти Дональд Трампни ҳақорат қилди

Франция Россия аэродромларига ҳужумдан кейин Зеленскийни қоралади: "У ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан манфаатдор"

Агар можаро тугаса, Зеленский ҳокимиятни йўқотади

British Airways авиакомпанияси самолётида стюард яланғоч ҳолатда рақсга тушди

Бу ҳақда Sun нашри хабар бермоқда.

АҚШлик журналист Украина ҳақида тўсатдан баёнот берди: "Улар ютқазиши ва уларнинг давлати йўқ бўлиб кетиши керак"

Шарқий Европага тинчлик келиши учун Украина ютқазиши, Украина давлатини йўқ қилиш керак, дейди америкалик сиёсатшунос ва журналист Жозайя Липпинкотт.

Италияда Этна вулқони яна "уйғонди"

Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.

Колорадода Исроил тарафдорларининг тинч намойишига ҳужум уюштирилди

Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У Эль-Пасо округида яшовчи Миср фуқароси

Эрон АҚШнинг ядровий таклифига салбий жавоб тайёрламоқда

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда Реутерс агентлиги эронлик дипломатга асосланиб хабар берди.

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирганлар жиноий жавобгарликка тортилади

АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Юртимиздаги жоме масжидларда 2025 йил 6 июнь жума куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Брянск вилоятида поезд ҳалокати туфайли жабрланганлар сони 104 нафарга етди

Брянск вилоятининг (Россия Федерацияси) Вигоничский туманида поезд устига кўприкнинг қулаб тушиши оқибатида жароҳатлаганлар сони 104 нафарга етди, деди вилоят губернатори Александр Богомаз.

Зеленский: «Ўргимчак тўри» операцияси тарих дарсликларига киритилади

Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.

Ҳиндистондаги тошқинлар оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

ФВВ 7 магнитудали зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги Украина дронларининг Россия аэродромларига ҳужумларини тасдиқлади

Вазирлик маълумотларига кўра, дрон ҳужумлари оқибатида ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар бўлмаган, барча ёнғинлар бартараф этилган.

Германияда самолёт уй устига қулади. Қурбонлар бор

“Bild” газетаси хабарига кўра, қулашдан олдин учувчи диспетчерларни двигателдаги муаммо ҳақида огоҳлантирган ва энг яқин аэродромга фавқулодда қўниш сўраган.

Тошкентда МАН ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

BBC: Украина дронлари Россия авиабазаларига оммавий ҳужум уюштирди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.

Қурбонлар бор: ПСЖнинг ЕЧЛ ғолиби бўлиши фожиали оқибатларга олиб келди

Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.

Хитой ҳарбий-денгиз кучлари кенг қамровли денгиз машқларини бошлади

Машқлар Тайванни қамал қилиш ҳамда қарши ҳужумни тақлид қилиш учун ўтказилмоқда.

Россиянинг Брянск вилоятида автомобил кўприги темирйўлга қулаши оқибатида Москва томон ҳаракатланаётган йўловчи поезди релсдан чиқиб кетди

Baza ва Shot Telegram-каналлари кўприк қулаши портлаш натижасида содир бўлганини хабар бермоқда.

"Кучли бўлсангиз, ёрдам оласиз. Заиф бўлсангиз, қўлингиз бўш кетасиз"

"На нон, на умид” — Ғазодаги қочқинлар ёрдамсиз қолмоқда.

2 йилдан кейин Хитой Тайванга ҳужум қилиши мумкин — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсет Хитойнинг Тайванга эҳтимолий босқинига зудлик билан тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Украина F-16 қирувчи самолётлари НАТОнинг "harbiy Wi-Fi" тармоғига уланади - Мудофаа вазирлигининг ўринбосари Катерина Черногоренко

Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.