ЖССТ: Мобил телефондан фойдаланиш мия саратонига олиб келмайди

ЖССТ: Мобил телефондан фойдаланиш мия саратонига олиб келмайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти топшириғига биноан австралиялик олимлар томонидан уяли телефондан фойдаланиш ва мия саратони хавфи ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигига оид тадқиқот натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Реутерс.

Тадқиқотда 1994 йилдан 2022 йилгача дунёнинг ўнта давлатидан тўпланган, мобил телефондан фойдаланиш ва мия саратони хавфи ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди. Мобил алоқанинг дастлабки кунларида кўплаб мутахассислар уяли телефонларни бошга яқин жойда тез-тез ишлатиш мия саратонига олиб келиши мумкинлигидан қўрқишган. Шу сабабли, мобил телефон ишлаб чиқарувчилари ҳар бир аниқ телефон моделининг радио эмиссия даражасини ўлчаб, нашр этдилар ва бу ҳақда истеъмолчиларга махсус буклетларда хабар беришди.

Бироқ, Австралия Радиациядан ҳимоя қилиш ва Ядро хавфсизлиги бошқармаси (АРПАНСА) томонидан эълон қилинган топилмалар мобил телефондан фойдаланиш ва мия саратони ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқламади.

Топилмаларга асосланиб, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, мия саратони билан касалланишнинг умумий даражаси тадқиқот ва маълумотлар йиғиш давомида барқарор бўлиб, вақт ўтиши билан ҳеч қандай тебранишларни кўрсатмади, чунки истеъмолчилар мобил телефонлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда.

1993 йилдан 2022 йилгача қайд этилган мия шиши ҳолатларининг кўпайиши диагностика усулларининг ривожланиши, шунингдек, МРИ тадқиқотларининг кенг тарқалиши билан боғлиқ. Топилмалар шуни таъкидлайдики, «уяли телефондан фойдаланиш 2003 йилдан бери кескин ошган бўлсада, бу даврда мия саратони кўпаймаган». Шунингдек, 2003 йилдан бери суҳбат пайтида мобил телефон энг яқин бўлган темпорал лоблар соҳасида касалликлар сонининг кўпайиши кузатилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!