Жиззахда ўқувчи қиз дарс пайтида тўсатдан вафот этди

A A A
Жиззахда ўқувчи қиз дарс пайтида тўсатдан вафот этди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланганининг биринчи кунида кутилмаган ҳодиса юз берди. Мактабнинг 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.

Ҳодиса 3-соатда Информатика дарсида юз берган. Дарс тугашига 15 дақиқа қолганда ўқувчи хушидан кетган. Дарс ўтаётган икки ўқитувчи бошқа ўқувчиларни синфдан чиқариб, хушидан кетган ўқувчини ҳамширага олиб боришган, шифокорлар ҳам етиб келган.

Мактаб директори ўринбосари Дилноза Ҳатамованинг сўзларига кўра, дарс вақтида вафот этган 9-“В” синф ўқувчиси эрталаб мактабга келганда унинг ҳолати жуда яхши бўлган. Тана ҳарорати ҳам жойида бўлган. Барча ўқувчилар қаторида антисептик воситалар билан зарарсизлантирилган. 

Шу куни “Хаваслик” Қишлоқ врач