Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг футболкалари сотуви 2022 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин ўсди.
"ПСЖ"нинг тижорат бўлими ҳисоботида айтилишича, жаҳон чемпионати финалидан кейин бу рақамлар 200 фоизга ошган. L'Equipe маълумотларига кўра, савдоларнинг 40 фоизи АҚШ буюртмаларига тўғри келади.
Аргентина ЖЧ-2022 финалида Францияни пенальтилар сериясида 3:3, 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда Месси иккита гол урди, Мбаппе эса хет-трик қайд этди. Финал баҳсида Анхель Ди Мария ҳам гол урди.
Месси турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди, Мбаппе эса энг яхши тўпурарга айланди.
Аргентина терма жамоаси ўз тарихида учинчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Аввалроқ аргентиналиклар 1978 ва 1986 йилларда чемпионликни қўлга киритишган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.