Жанубий Корея мерос солиқларининг қатъий тизими туфайли бадавлат фуқароларнинг оммавий равишда мамлакатни тарк этиши кузатилаётган давлатлар қаторига кирди, деб хабар беради АЗЕРТАДЖ.
Британиянинг Henley & Partners консалтинг компанияси томонидан эълон қилинган сўнгги таҳлил шуни кўрсатдики, ўтган йили Жанубий Кореяни 2400 миллионер тарк этган. Бу кўрсаткич 2024 йилда рўйхатга олинган 1200 миллионердан икки баравар кўп. Шундай қилиб, Жанубий Корея миллионерларнинг кетиши бўйича дунёда Буюк Британия, Хитой ва Ҳиндистондан кейин тўртинчи ўринни эгаллади, деб ёзади South China Morning Post.
“Капитал миграциясининг тезлашишининг асосий сабаби Кореядаги мерос солиғи ставкасининг юқори бўлиши бўлиши мумкин. У 60 фоизгача етади”, — деди Корея Савдо-саноат палатаси (KCCI) вакили.
Миллий ассамблея дунёдаги энг юқори мерос солиғи ставкасини пасайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилишни вақтинча тўхтатганлиги сабабли, бизнес ҳамжамияти 2072 йилга келиб Кореянинг мерос солиғи даромади 35,8 триллион вонга (тахминан 25 миллиард АҚШ доллари) етиши мумкинлигини тахмин қилади. 2024 йилда эса бу кўрсаткич 9,6 трлн вонни ташкил этган.
Бу прогноз солиққа тортиладиган шахслар сонининг барқарор ўсиши билан боғлиқ. Бу қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг бир неча бор кечиктирилиши ва одамларнинг умр кўриш давомийлигининг ошиши билан боғлиқ.
KCCI ҳукуматни йирик компанияларни мерос қилиб олувчи шахсларга мерос солиғини 20 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат беришга чақирди. Ҳозирда бундай имконият фақат кичик ва ўрта бизнес меросхўрлари учун тақдим этилади. Ва жисмоний шахслардан ёки йирик конгломератлар эгаларидан активларни мерос қилиб олганлар солиқни 10 йил ичида тўлиқ тўлашлари шарт.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.