Жанубий Корея президенти Ли Же Мёнг 18 сентябрь куни мамлакатни урушга тортиши мумкин бўлган ҳолда Яқин Шарққа ҳарбий кучларни сафарбар этмаслигини билдирди. Бироқ у Сеул минтақада кема қатнови хавфсизлигини таъминлашда кўпроқ рол ўйнаш масаласини кўриб чиқаётганини қўшимча қилди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Жанубий Корея Сомали қирғоқлари яқинида қароқчиликка қарши миссия доирасида ўз ҳарбий-денгиз кучларини ушлаб турибди. Шу билан бирга, мамлакат АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши урушда Вашингтонни фаолроқ ҳарбий қўллаб-қувватлаш ҳақидаги чақириқларига қаршилик кўрсатиб келмоқда.
“Урушга аралашишга ёки унга киришишга олиб келадиган ҳеч қандай ҳарбий куч сафарбар этилмайди. Буни жуда аниқ айтишим мумкин. Биз бу мақсадда ҳарбий воситаларни жойлаштирмаймиз”, деди Ли матбуот анжуманида.
Бироқ у тижорий юк ташиш ва хом нефть етказиб беришни ҳамда фуқаролар хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун бошқа мамлакатлар каби минимал чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.