Жанубий Корея аскарларини тайёр туришни сўрайди

Жанубий Корея аскарларини тайёр туришни сўрайди

Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон-Сик армиядан Шимолий Кореянинг эҳтимолий провокацияларига жавоб беришга тайёр туришни сўради.

Yonhap агентлигининг хабар беришича, Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги томонидан берилган баёнотда вазир Шин Вон-Cик Гангвон вилоятининг Вонжу шаҳридаги Ракета стратегик қўмондонлигига ташриф буюриб, у ердаги аскарлар билан суҳбатлашди.

Баёнотда айтилишича, Шин ҳарбийларга Шимолий Кореянинг эҳтимолий провокацияларига қарши миссия амалга оширилган тақдирда “узоқ масофали, юқори аниқликдаги ва юқори қувватли ракеталарни” зудлик билан учиришга доим тайёр эканликларини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!