Истанбулнинг рамзи бўлган Қиз қалъаси фаолияти қайта тикланди

A A A
Истанбулнинг рамзи бўлган Қиз қалъаси фаолияти қайта тикланди

Истанбулдаги афсонавий Қиз қалъаси пухта қайта тиклаш ишлари ва бир қанча яхшиланишлардан сўнг Туркия Республикасининг 100 йиллиги муносабати билан ёдгорлик ва музей сифатида қайта очилди.

Истанбулнинг Осиё томонида жойлашган Киз кулеси ёки Қиз қалъаси 2021 йилда Маданият ва туризм вазирлиги томонидан бошланган қайта таъмирлаш жараёнининг якунланиши билан яна ўз эшикларини очди. Босфор бўғозида жойлашган минора эндиликда ёдгорлик музейи сифатида фаолият юритади.

Қиз қалъаси дастлаб милоддан аввалги V асрда ҳозирги Ускудар қирғоғидан 20 метр узоқликдаги оролда Босфор бўғози орқали ўтадиган кемаларни бошқариш ва солиқ йиғиш учун божхона пункти сифатида барпо этилган. Ушбу кичик оролда Шарқий Рим императори Мануэл Комненос XII асрда мудофаа иншоотини қуришни буюрган. Тарихий ярим оролдаги минорадан бошқа минорага чўзилган темир занжир Босфорнинг кириш ва чиқишларини назорат остига олган.

1453 йилда Султон Меҳмед II томонидан Истанбул забт этилгандан сўнг, бу ерда ёғоч минора қурилган ва кейинги асрларда кузатув минораси, денгиз маёғи ва карантин ҳудуди бўлиб хизмат қилган. Жумҳурият даврида шаҳарнинг порт бошқармаси томонидан узоқ муддат фойдаланилган минора 1964 йилда Туркия Мудофаа вазирлигига, 1983 йилда Туркия денгиз корхоналарига хизматга топширилган. Бу даврда радар станцияси ва омборхона вазифасини бажарган, кейинчалик у бир мунча вақт ресторант сифатида фаолият кўрсатган мазкур иншоотга фақат Ускудар қирғоғидан қайиқлар орқали бориш мумкин.

Босфор бўғозининг марказида, Истанбулнинг гўзаллигини намойиш этувчи Қиз қалъасининг шуҳратини оширган бир қанча афсоналари ҳам бор. Улардан кенг тарқалгани қирол ва унинг малика қизи ҳақида ҳикоя қилади. Бир фолбин, малика илон чақишидан ўлишини башорат қилганидан сўнг, қирол қизини ҳимоя қилиш мақсадида сув ўртасига Қиз қалъасини қурдирди. Бироқ, малика охир-оқибат ўз тақдиридан қочиб қутула олмади ва қасрга мева саватига кирган илон заҳридан вафот этди.

Истанбул силуэтининг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган Қиз қалъаси денгизнинг ўртасида жойлашганлиги ва об-ҳаво шароити туфайли доимий таъмирлашни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, Туркия Маданият ва туризм вазирлиги 2021 йилда “Қиз қалъаси янгидан кўзларини очади” номли қайта тиклаш лойиҳасини бошлади. Лойиҳа вазирлик, экспертлар, академик олимлар ва меъморлар назорати остида қайта тикланди. Сўнгги реставрация доирасида миноранинг тарихий ҳужжатларида мавжуд бўлмаган барча бетон қўшимчалар асосий конструкциясидан олиб ташланди. Шунингдек, минора ва у жойлашган орол қозиқлар ва сейсмик изоляторлар билан мустаҳкамланди.

Маҳаллий аҳоли ва Истанбул меҳмонлари ҳар доим ушбу нафис иншоотни шаҳарнинг бир нечта нуқталардан томоша қиладилар. Энди у музей сифатида қайта очилганидан сўнг, ташриф буюрувчилар Қиз қалъасидан туриб Истанбулнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Қиз қалъаси ҳақидаги афсоналар

Истанбулнинг рамзи бўлган Қиз қалъаси ўзининг бой тарихи давомида кўплаб ривоятларга сабаб бўлган. Келинг, буларни кўриб чиқайлик:

• Минора ҳақидаги афсоналарнинг энг асосийси, подшоҳ ва унинг малика қизи ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳикоятга кўра, фолбин қизининг илон чақиши туфайли ўлишидан огоҳлантирилган подшоҳ ўз қизини ҳимоя қилиш учун сув устига Қиз қалъасини қурдириб, маликани ўша ерга жойлаштиради. Бироқ тақдиридан қочиб қутула олмаган малика минорага юборилган мевали саватга яширинган илондан заҳарланиб вафот этади.

• Яна бир афсона Ҳеро ва Леандроснинг севгисига асосланган. Афродита зиёратгоҳида руҳоний бўлган Леандрос Ҳерони кўриш учун ҳар кеча денгиз кечиб қалъа атрофида сузади. Бироқ, бир куни бўрон кўтарилгач, минорадаги ёруғликлар сўнади ва Леандрос йўлини йўқотиб чўкиб кетади. Оғриқ ва йўқотишларга дош бера олмаган Ҳеро ҳам ўзини сувга ташлаб ўз жонига қасд қилади. Аслида Чаноққалъада бўлиб ўтган бу афсона XVIII асрда европалик саёҳатчилар томонидан Истанбулдаги Қиз қалъаси учун мослаштирилган. Шу сабабли, Қиз қалъаси Тоур де Леандре ёки Леандре минораси сифатида ҳам танилган.

• Истанбулнинг гўзаллигини намойиш этувчи “гўзал қиз” сифатида Босфорнинг ўртасида жойлашган Қиз қалъаси кўплаб сериал ва фильмларда ҳам суратга тушган ва ҳали ҳамон тбу ҳолат давом этмоқда. Кўплаб турк сериалларидан ташқари, Қиз қалъаси жаҳон миқёсидаги муҳим кинокартиналарнинг турли саҳналарида акс этган. Бунга Жеймс Бонднинг машҳур "Дунё етарли эмас" ва "Россиядан меҳр ила" фильмлари ва 2007 йилги «Ҳитман» жанговар фильми мисол бўла олади.

Қиз қалъасини қайта тиклаш жараёни ҳақида маълумот

Милоддан аввалги 410 йилларга оид Истанбулнинг рамзий иншоотларидан бири бўлган Қиз қалъасини қайта тиклаш ишлари Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан 2021 йил сентябрь ойида бошланган эди. Қайта тиклаш ишларининг умумий мақсади бинога кейинроқ қўшилган ва бинонинг асл характерига мос келмайдиган қўшимчаларни тозалаш ва уни асл деталларига қайтариш эди. Қайта тиклаш соҳа мутахассислари Проф. Др. Зейнеп Аҳунбай, Prof. Др. Феридун Чили ва Хан Тумертекин назорати остида амалга оширилди.

Истанбул Техника Университети ва Фатиҳ Султон Меҳмет университети томонидан тайёрланган ҳисоботлар, маслаҳат кенгашининг фикрлари ва Истанбул 6-сонли Маданий меросни муҳофаза қилиш кенгаши томонидан тасдиқланган лойиҳалар асосида қайта тиклаш ишлари бошланди.

Қиз қалъаси ҳақидаги барча тарихий маълумотлар, реставрация ишларида амалга оширилган ислоҳотлар ва бошқа турли маълумотларга оид батафсил маълумотлар ва ҳисоботлар www.kizkulesi.gov.tr ​​веб-сайтида жамоатчиликка тақдим этилди.

• Қиз қалъасини қайта тиклаш тарихий бино ва атроф-муҳит заминида тахминан 1800 квадрат метрлик орол майдонида амалга оширилди. Қайта тиклаш ишлари 1 ва 2-босқичлар доирасида 570 кун давом этди.

• 150 кишилик ходимлар билан олиб борилган қайта тиклаш ишлари, оролнинг қийин шароитларига қарамасдан, мутахассис техник ходимлар, қурилиш техникаси ва денгиз транспорти воситалари ёрдамида амалга оширилди.

• Ўзининг узоқ тарихи давомида кўплаб таъмирдан ўтган Қиз қалъаси 1944 йилда ёғоч материаллар билан янгиланган эди. Ушбу таъмир давомида бетон ва цемент учун ишлатиладиган тузлар ва бошқа кимёвий моддалар бинога зарар етказди ва ёриқлар пайдо бўлди.

• 1999 йилдаги зилзиладан сўнг миноранинг ташқи деворларига пўлатдан ўзаро мустаҳкамловчи элементлар ясалди ва 2000 йилларда бинонинг ресторан функцияси учун томга қўшимчалар қўшилди. Бироқ бунга қарамай, Қиз қалъаси жиддий зилзила содир бўлганда бутунлай вайрон бўлиши ҳақиқати юзага чиқди.

• Ушбу изланиш натижасида 16 тонна пўлат ва 500 тонна темир-бетон бинодан чиқарилди. Қалъадаги қўшимчалар олиб ташланиши билан Қиз қалъаси Маҳмуд II даврида ўзининг асл кўринишига қайтди.

• Бундан ташқари, кимёвий таҳлиллар, георадар тасвирлаш тизимлари, лазерли сканерлар ва бошқалар ёрдамида бинонинг статик муаммолари аниқланди ва мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилди. Масалан, георадар ишлари давомида бўшлиқлар кузатилган асл деворлар инъекция усули билан мустаҳкамланди.

• Бинонинг тарихий асосий деворлари зангламайдиган пўлатдан ясалган кўринмас тиргаклар билан мустаҳкамланган.

• Байроқ устунининг балкон қаватидан бошланиб, гумбазнинг юқори сатҳигача бўлган қисми ва балкон қавати металлдан ясалган.

• Қалъа ҳовлисида ташриф буюрувчилар учун минорага чиқишни таъминлайдиган ёғоч тераслар, йўлаклар ва ёғоч зинапоялар қурилди.

• Бундан ташқари, тўлқинлар орол атрофида илгари қурилган пломбаларга зарар етказгани, бугунги кунда улар етарли эмаслиги ва ёриқлар ҳосил қилгани аниқланди. Қозиқлар жойлашган жойлар ва бинога яқин бўлган жойлар каучук изоляторлар билан тўлдирилди.

• Қиз қалъасига борадиган тоза сув ва электр тармоқлари янгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Чимкентда коллежлар асосчиси қамоқда ўтириб 2,8 миллион доллар ўғирлади

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Манчестер Сити»нинг етакчи марказий ҳимоячисининг келажаги маълум

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш «Интер»га ўтмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Украина раҳбариятини йўқ қилишни режалаштирмоқда

Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

“Уйма-уй овқат қидиряпмиз”: босиб олинган Олешкида гуманитар инқироз кучаймоқда

Херсон вилоятининг Россия назоратидаги Олешки шаҳри аҳолиси озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар танқислиги сабаб оғир шароитда яшамоқда.

Дуров Дубайдаги Эрон ҳужумларини “мушакбозлик” деб атади

Павел Дуров Дубайга қилинган Эрон ҳужумлари вақтида БАА ҳаво мудофаа тизими “аъло даражада ишлаганини” айтди.

Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон энг кўп сув сарфловчи давлатлар 10 талигидан жой олди

Worldometer портали томонидан эълон қилинган мамлакатларнинг сувдан фойдаланиш индексига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари дунёда сувдан фойдаланиш бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини намоён этмоқда ва бунда асосий юк қишлоқ хўжалиги ҳамда ирригация тизимлари ҳиссасига тўғри келади.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.