Исроилнинг Ғарбий Соҳилга берган ҳаво ҳужумида 5 фаластинлик ҳалок бўлди
Исроилга қарашли учувчисиз самолёт ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Тулкарм шаҳрида автомобилни уриб, 5 Фаластинлик ҳалок бўлди.
Фаластиннинг WАFА расмий ахборот агентлигига кўра, ҳужум нишони Аттил ва Зейта қишлоқларини боғловчи йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автомобиль бўлган.
Иккита ракета билан урилганидан сўнг, автомобиль ёниб кетган ва йўловчилар тириклайин ёқиб юборилган.
Тулкармдаги Сабит Собит давлат касалхонасида куйдирилган беш жасад, жумладан Тулкарм қочқинлар лагеридан 25 ёшли Ҳайсем Нуреддин Белеидийнинг жасади ўликхонага олиб кетилганини билдирди. Бйлеидий ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлмиш Иззиддин ал-Қассам бригадалари қўмондонларидан бири экани хабар қилинганди.
Ҳужум ортидан Тулкармдаги Фаластин қаршилик гуруҳлари умумий иш ташлаш ва мотам эълон қилди. Исроил армияси машинада қуролли қаршилик кўрсатган жангчилар борлигини айтди.
Шу билан бирга, Исроил ҳарбийлари Шарқий Қуддусдаги Исевийя маҳалласида ўтказган рейд чоғида отишма, кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланди, натижада 3 нафар фаластинлик яраланди.
Байтуллоҳим (Байтлаҳм) ғарбидаги Ҳусан қишлоғида рейд чоғида 16 ёшли бола, Наблус шаҳрида эса 4 нафар фаластинлик қўлга олинди.