Туркия Миллий разведка академияси Ғазо секторига уюштирилган ҳужумлар доирасида Исроил сиёсатидаги «ақидапараст, зўравон мафкура ва амалиётларни» таҳлил қилган «Исроилдаги Радикал Ўнг» номли ҳисобот тайёрлади.
Ҳисоботда 7 октабр воқеалари олдидан Исроилда радикал ўнг ва кўчманчилар ҳаракатининг ривожланиши ўрганилган. Ҳужжатга кўра, 7-октабрдан бери Исроилнинг сиёсий ва ҳарбий ҳаракатларини шакллантираётган энг нуфузли гуруҳлардан бири фанатик, зўравон ўта ўнг гуруҳлардир.
Ҳисоботда бу гуруҳларнинг Ғазони ишғол қилишнинг давом этиши, фаластинликларнинг қувғин қилиниши ва бу ҳудудларни жойлаштириш тарафдори эканлиги таъкидланган. Асосий туртки сифатида Иордан дарёсидан Ўрта эр денгизигача бўлган «ваъда қилинган ер»га диний эътиқод сабаб бўлган.
Ҳужжатда, шунингдек, Исроилнинг радикал ўнг ва дунёвий ҳарбий элиталари ўртасида, айниқса, Ғарбий Соҳил ва Ғазо устидан назорат бўйича кескинлик қайд этилган. Унда Бош вазир Нетаняху можарони кучайтириш орқали ўз сиёсий ёрдамини кучайтиришга уринишларига ишора қилади.
❕Хулоса қилиб айтганда, ҳисоботда таъкидланишича, ўта ўнг гуруҳларнинг Ғазони доимий эгаллаб олиш ва бу ҳудудга яҳудийлар жойлаштириш истаги Исроил ҳарбийлари билан янги кескинлик нуқталарини келтириб чиқаради, бу эса ҳарбий ва молиявий нуқтаи назардан ҳаддан ташқари қимматга тушади.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.