исроилнинг Исраэл Ҳаём газетасининг ўта ўнгчи журналисти Еҳуда Шлесингер чоршанба куни 12-каналда исроил қамоқхоналарида фаластинлик маҳбусларнинг зўрланишини оқлаб, бу амалиётни миллий амалиётга айлантиришга чақирди.
«Ягона муаммо шундаки, бу маҳбусларга нисбатан ёмон муносабат стандарт давлат сиёсати эмас», дея шикоят қилди журналист исроил телевидениесида. «Чунки улар бунга жудаям лойиқ ва бу глобал қасосдир.»
Кейинчалик, бир кун ўтгач, бу журналист 103ФМ радиостанциясига танқидларга қолгани сабабли «бу хато бўлганини» айтиб, сўзларини қайтариб олди.
«Мен хато қилдим. Жиноий ҳаракат оқланмаслиги керак», деган журналист.
Жинсий тажовуз бўйича қилинаётган тергов ўта ўнг экстремистлар, ҳатто Кнессет аъзоларининг норозилигига ҳам сабаб бўлди. Бир кун олдин исроилнинг Чаннел 12 телеканали гуруҳли зўрлаш бўйича иш очгандан сўнг, исроиллик ҳарбийлар «исроилнинг Гуантанамоси» лақабли Сде Тейман базасида фаластинлик маҳбусга жинсий тажовуз қилгани айтилган кузатув видеосини эълон қилди.
Давлат бу ҳақидаги кўплаб хабарларга жавоб бермади, фақат бундай хабарларнинг барчаси текширилаётганини айтган холос.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.