Исроил Ғазода "Исломий жиҳод" қўмондонларидан бирини йўқ қилди

Исроил Ғазода "Исломий жиҳод" қўмондонларидан бирини йўқ қилди

Исроил мудофаа кучлари «Исломий жиҳод» ҳаракати бригадаларидан бирининг қўмондони Муҳаммад Катруи йўқ қилинганини эълон қилди.

ЦАХАЛ'нинг аниқлик киритишича, у операцияни Исроил разведка хизматлари билан биргаликда тайёрлаган. Катруи Ғазо сектори марказида бўлганида ҳаво ҳужумига учраган.

Исроил ҳарбийларига кўра, Катруи яҳудий давлати ҳудудига ракета учирилишини бошқарган ва терактлар уюштиришда иштирок этган.

Шунингдек, 31 август куни Исроил мудофаа кучлари Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида 14 нафар радикални йўқ қилгани ҳақида хабар берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!