Исроил Эрон ва Ҳизбуллоҳга тинч аҳоли ўлими қизил чизиқда эканлигини айтди

Исроил Эрон ва Ҳизбуллоҳга тинч аҳоли ўлими қизил чизиқда эканлигини айтди

Исроил расмийлари Эрон ва Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатига уларнинг ҳужумлари натижасида тинч аҳолининг ўлими қизил чизиқдан ўтишини билдирган.

Бу ҳақда Исроил телевидениесининг 12-канали маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолатда Исроилдан "номутаносиб жавоб" бўлади. Бундан ташқари, Исроил расмийлари фуқаролик инфратузилмаси ёки хориждаги турли нишонларга эҳтимолий ҳужумларга тайёрланмоқда. Шу билан бирга, Исроил разведка хизматлари бошқа мамлакатларда бундай ҳужумлар тайёрланаётгани ҳақида ҳозирча разведка маълумотларини олмаган.

Телеканалга кўра, Исроил ҳукумати Эрондан олдин Ҳизбуллоҳ зарба беришини кутмоқда.

Аввалроқ СНН телеканали манбаларга таяниб, Ливан ҳаракати Эроннинг ниятидан қатъи назар, яқин кунларда Исроилга зарба бериши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!