Исломни қабул қилган ва қилмаган буюклар

A A A
Исломни қабул қилган ва қилмаган буюклар

Одатда динимизнинг улуғлиги, куч-қудрати ҳақида сўз кетганда, баъзилар турли мўъжизалар, турфа хил афсоналар, тасдиқланмаган маълумотларга юзланади. Афсуски, ана шундай тасдиқланмаган гап-сўзларни кўпчилик ҳақиқат ўрнида қабул қилади. Уларнинг асоссизлиги аниқланганида бу ҳақда сўз очганлар ноқулай аҳволга тушиб қолишлари мумкин. Жумладан, Нил Армстронг, Лев Толстой, Наполеон, Гёте, Жак Ив Кусто сингари инсонларнинг исломни қабул қилгани ҳақидаги гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин? Бугун ана шу масала ҳақида тўхталиб, хулосамизни охирида айтамиз.

Иоганн Вольфганг Гёте

 

Дунё шеъриятининг атоқли вакилларидан бири Иоганн Вольфганг Гёте (1749-1832) ўз ҳаёти давомида ислом фалсафаси, ислом адабиётига кўплаб маротаба мурожаат қилади. У ўзининиг “ғарбу шарқ девони” тўпламини Шарқ шеърияти ва фалсафаси руҳида яратган. У дўсти Эккерманга битган номаларида ҳам исломнинг инсоният ҳаётида тутган ўрни ҳақида бир неча маротаба тўхталиб ўтган. У 20 ёшида Қуръоннинг лотин тилидаги таржимасини ўқиб чиққан. Кейин унинг арабча матни билан ҳам қизиқиб, бу илоҳий китобнинг фасоҳати, тилининг ва услубининг гўзаллигидан ҳайратга тушган. У кейинчалик Ҳофиз Шерозий шеъриятиннинг ҳақиқий ошиғига айланади.

Гётенинг исломга муносабати ҳақида кўплаб мақолалар битилган. Хусусан араб олими ва файласуфи Абдулқодир ал-Муробит Гёте ижодини чуқур ўрганиб, уни “Европада исломни қабул қилган илк зиёли” деб таърифлайди. Аммо унинг айнан ислом дини қабул қилиб, диний аҳкомларни бажаргани ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд эмас.

Наполеон Бонапарт

Буюк француз сиёсат арбоби Наполеон Бонапарт (1769-1821) ўзининг сиёсий ва диний қарашлари билан кўпчиликни ҳайратга солган. У Европанинг қадимий маданий марказларидан бири Корсикада туғилган, католик мазҳабига эътиқод қилган. У 1815 йил Ватерлоо жангидаги мағлубиятидан сўнг тахтдан воз кечишга мажбур бўлади ва инглизлар томонидан Атлантика океанидаги муқаддас Елена оролига сургун қилинади. Бу ерда у ислом аҳкомларини пухта ўрганади.

Маълумотларга кўра, у ўз хотираларида ислом дини бутун инсониятни ҳалокатдан қутқара олиши, агар яна ҳокимиятни эгаллай олса, ислом аҳкомларига асосланган давлат қуришини билдиради. Аммо унинг ислом динига киргани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Унинг жасади қолдиқлари ўлимидан 19 йил ўтиб, Францияга олиб келинган ва ўзининг васиятига биноан Париждаги Ногиронлар қасрида насронийлар удумига кўра дафн қилинган.

Лев Толстой

Бую рус адиби Лев Толстой (1828-1910) ўзининг қатор асарларида исломдан мисоллар келтиради. Бу диннинг инсонпарварлик ғояларини тарғиб қилади. Жумладан, у ўзининг “Иқрорнома”сида ислом динининг афзал иҳатларига алоҳида эътибор қаратади.

Маълумки, Толстой Қозон университетида икки йил шарқ тиллари факултетида ўқиган, араб ва турк тилларини ўрганган. Таниқли ислом маърифатпарвари Мирзо Козимбекдан таҳсил олган. Уч йил Кавказда, мусулмонлар орасида яшаган. “Ҳожимурот”, “Кавказ асири”, “Казаклар” сингари асарларида мусулмонлар ҳаётини ёритишга уринган. Миср муфтийси Муҳаммад Абдо билан ёзишмалар олиб борган.

У насронийлик динига нисбатан танқидий фикрлари учун 1901 йилда парвослов черкови таъқибига ҳам учрайди. Аммо Лев Толстой айнан исломни қабул қилгани ҳақида ишончли манбалар йўқ. У 1910 йил 9 ноябрда ўзи туғилиб ўсган Ясная Поляна қишлоғида насроний удумларига мос равишда дафн қилинган.

Жак Ив Кусто

Жак ив Кусто (1910-1997) сув ости дунёсини ўрганган энг машҳур олим, режиссёр, фотограф ва ихтирочи саналади. У дунё океанини тадқиқ қиларкан, маълумотларга кўра, ўзининг денгиздаги саёҳатларидан бирида Ўртаер денгизи ва Атлантика океани чегарасидаги сувнинг таркиби икки хил эканини, денгиз ва уммон ўртасида кўринмас тўсиқ борлигини пайқаб қолади. Бу жумбоқли ҳодиса ҳақида у исломни қабул қилган француз шифокори Морис Букайяга айтиб беради. Шундай шифокор бу жумбоқ 14 аср муқаддам мусулмонларнинг муқаддас китобида акс этганини айтиб, “Фурқон” сурасининг 25-оятини ўқиб беради: “У икки денгизни-буниси чучук-ширин, униси шўр-аччиқ қилиб оқизиб қўйган ва ораларига кўринмас тўсиқ ҳамда очилмас сарҳад қилган Зотдир”. (Қуръон 25:53). Бу илоҳий ҳақиқатдан лол қолган Кусто дарҳол исломни қабул қилади.

Албатта, бу оятнинг ҳақ экани, илмий жиҳатдан исботланганига шубҳа йўқ. Аммо Кустонинг мусулмон бўлгани ҳақиқатдан йироқ. Бу хабарни унинг оила аъзолари бир неча бор рад қилишган. Шунингдек, олимнинг ўзи католик урф-одатларига биноан Париждаги Нотр-Дам черкови яқинидаги насроний қабристонида дафн қилинган.

Нил Армстронг

Нил Армстронг (1930-2012) Ойга илк бор қадам қўйган инсон сифатида дунё тарихида ўзига хос ном қолдирди. Бир пайтлар дунё матбуотида гўёки Нил Армстронгнинг ислом дини қабул қилгани ҳақидаги гап-сўзлар урчиганди. Хабарларга кўра, 1978 йилда у Мисрдаги бир анжуманда ўтирган пайтида ташқаридан ғалати овозни эшитади ва ранги оқариб кетади. Ёнидагилардан сўраганида, бу овоз кунига беш марта мусулмонларни ибодатга чорловчи азон товуши эканини тушунтиришади. Нил эса ҳайрат ичида бу овозни у илк бор ойда эшитганини айтади. Шундан сўнг, бутун дунёга “Нил Армстронгнинг ойда азон эшитгани ва ислом динини қабул қилгани” ҳақида хабарлар ёйилади.

Кейинчалик фазогирнинг ўзи ҳам бу масалага ойдинлик киритди. Маълум бўлишича, у Ой сатҳида азон эшитмаган. Аммо ислом динига жуда катта ҳурмат билан қараган. У ўзи билан бирга Ойга Инжил ва Қуръон оятлари битилган саҳифаларни олиб чиққан. Айрим “шов-шув”га ўч нашрлар Армстронгнинг гўёки исломни қабул қилгани ҳақидаги миш-мишни тўқиб чиқарганлар. Арсмтронгга бу масалада бир неча бор савол беришганида, у ислом ва мусулмонларга эҳтироми баланд экани, аммо ўзи насроний эътиқодига эгалигини билдирган.

Майкл Жексон

Жаҳон машҳур поп мусиқаси юлдузи Майкл Жексоннинг (1958-2011)нинг диний эътиқоди масаласи ҳам анча йиллар жаҳон матбуотининг диққат марказида бўлиб келди. Майклнинг онаси Кэтрин ўғлини худди ўзидек “Йегова шоҳидлари” тариқати руҳида тарбиялашга уринган. 1987 йилда поп қироли бу тариқатни тарк этганини эълон қилади. Унинг акаси Жермен Жексон эса аллақачон исломни қабул қилган, укасини ҳам шу динга даъват қилганди. 2008 йилда йилда бир қатор машҳур нашрлар, жумладан “РИА-Новости” агентлиги ҳам The Sun нашрига таяниб, Майкл Жексоннинг ислом динини қабул қилгани ҳақида хабар тарқатди. Аммо бу мавзуда Майкл Жексон бирор марта очиқ гапирмаган. У ўлимидан бир неча кун аввал дўсти Андре Крауч билан насроний черковига бориб, диний қўшиқларни ижро этган. Унинг шахсий адвокати Лндлен Макмиллан ҳам Жексоннинг исломга киргани ҳақидаги хабарни қатъиян рад этган.

Роуэн Аткинсон

2013 йил 1 октябрь Мистер Бин сиймоси орқали дунёга танилган британиялик комик актёр Роуэн Аткинсон (1955) ислом динини қабул қилгани ҳақидаги хабар кўплаб исломий сайтларда тарқалиб кетди. Маълумотларга кўра, Роуэн Аткинсон ёшлигидан барча дин, ирқ ва миллат вакилларига чуқур ҳурмат руҳида тарбия топган. У узоқ йиллар ўзининг исломофобия (исломни ёмон кўриш)га қарши қарашлари билан ҳам танилган. У интернетда Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни таҳқирловчи “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” фильми тарқалганидан кейин ислом ҳақида холис ва ҳаққоний ахборот тўплашга киришган ва исломни ҳақ дин сифатида қабул қилган.

Аммо кўп ўтмай бу хабарни ҳазил тариқасида www.israellycool.com сайти тарқатгани маълум бўлди. Бунга чиппа-чин ишонган жуда кўп исломий ОАВлар бу хабарнинг яшин тезлигида тарқалишига катта ҳисса қўшишди. Орадан икки кун ўтиб, актёрнинг шахсий агенти бу хабарнинг асоссиз эканини маълум қилди.

Худди шунингдек...

Cўнгги йилларда жуда кўп таниқли спортчилар, сиёсат арбоблари, кино юлдузлари, машҳур сэтара юлдузларининг ислом динини қабул қилгани ҳақидаги фейк хабарлар тарқалди. Улар орасида Жан Рено, Жеки Чан, Уилл Смит, Мэл Гибсон сингари дунёга машҳур исмларни мисол келтириш мумкин. Кўп ўтмай бу хабарларнинг бари ёлғон экани маълум бўлди. Хўш, бундай хабарларни кимлар тарқатмоқда? Бундай ёлғон “пиар”лар ортида нима ётибди? Умуман, бу борада шов-шув кўтаришнинг нима кераги бор? Бу саволларга албатта, аниқ жавоб бериш мушкул. Кимдир “бундай хабарлар ортида шундай “фейклар”ни тарқатишдан мақсад мусулмонларни ишонтириб, уларнинг устидан кулиш, деса, яна кимдир аксинча, “мусулмонлар дунёга машҳур инсонларни гўёки исломга киргани ҳақида шов-шув кўтариб, ўз сафларини кенгайтиришмоқда” дегувчилар ҳам учрайди.

Кимлар ростдан ҳам қабул қилган?

Албатта, Ғарб оламида машҳур шахслар орасида исломни қабул қилганлар кўпчиликни ташкил қилади. Масалан, жаҳонга машҳур боксчилар Малик Абдулъазиз (Майк Тайсон), Муҳаммад Али (Кассиус Марцеллус Клэй), баскетболчи Карим Абдулжаббор (Льюис Алсиндор), инглиз бастакори Юсуф Ислом (Кэт Стивенс), америкалик рэппер Камол Жон Фарид (Жонатан Дэвис)... Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Албатта, бу инсонларнинг ислом динини қабул қилиши - уларнинг мустақил шахс сифатидаги иродаси, эътиқод эркинлиги. Аммо уларнинг номи билан ислом янада шарафланиб, кенгроқ ёйилади, деб ўйлаш мутлақо нотўғри. Динимиз бандаларнинг номи-ю шон-шуҳратига муҳтож эмас. Зеро, буюк инсонларнинг мусулмон бўлиши исломнинг фойдасига эмас, ислом уни қабул қилган инсонларнинг фойдасига хизмат қилади.

Manba: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Эрон ва Исроил қачон ҳужумларни тўхтатишини айтди

Нетаняҳунинг сўзларига кўра, Исроил "Яқин Шарқ ва бутун дунё қиёфасини ўзгартириш" мақсадида "тарихий операция" ўтказмоқда.

Эрон АҚШга огоҳлантирув берди: "Агар аралашсангиз, жавобимиз қатъий бўлади"

Atab News хабар беришича, Эрон АҚШнинг урушга қўшилиши ҳолатида кескин жавоб беришини яна бир бор таъкидлади.

Тошкентда ота 11 яшар қизини мунтазам зўрлаб келгани маълум бўлди

Тошкентда беш нафар фарзанднинг отаси бўлган шахс иккинчи рафиқасининг 11 ёшли қизини мунтазам равишда зўрлаб келган.

Россия Эронга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".

Россия АҚШни Яқин Шарқдаги можарога аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди

Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.

Туркия қамоқхоналарида маҳкумлар сони меъёрдан ошиб кетди

Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.

Европа 2028 йилдан Россия газини тўлиқ тақиқламоқчи

Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари: 69 киши ҳалок бўлди, юзлаб яраланган

Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Жиззахда эр қидираётган 8 нафар қизга тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.

Тошкентда эркак аёлини бензин сепиб, ёқиб юборди

Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган.

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Шуни қайд этишга мажбурмизки, Швеция ҳукумати яна бир бор ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажара олмаган

Трамп Эроннинг ҳаво ҳужумлари тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди

“Энди биз Эроннинг ҳаво фазоси устидан тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз”, - деди у.

Ҳўрмуз бўғози яқинида икки танкернинг тўқнашувидан сўнг уларда ёнғин юзага келди

Унинг суғуртачиси ҳақида маълумот тармоқ базаларида мавжуд эмас.

Трамп Исроилнинг режасига кескин қарши чиқмоқда

Бу ҳақда Axios манбаси хабар берди.

Ғарбий Эронга янги авиаҳужумлар амалга оширилди

Телевидениянинг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари вакили (номи ошкор этилмаган) ҳужумлар амалга оширилганини тасдиқлаган.