Ислом молия тизими ёхуд Аллоҳ ва Расули кимларга қарши уруш очган?

A A A
Ислом молия тизими ёхуд Аллоҳ ва Расули кимларга қарши уруш очган?

Анъанавий молия тизими, хусусан, унинг капиталистик фалсафаси тамомила “ўз манфаатини кўзлаш” тушунчаси устига қурилгандир. Унда аҳлоқий қадриятларларга ўрин йўқ,  балки улар буни (ўз манфаатини кўзлаш) бир табий низом ўлароқ қабул қилишади. 

Аслида, ўз манфаатини кўзлаш тушунчаси инсониятнинг қарор қабул қилишда оқилдир деган таҳминларга суянади. Шундан келиб чиқиб мулоҳаза қилинадики, анъанавий иқтисод: “Шахсий ғаризаларни қондиришга бўлган  рағбат, ўз-ўзидан, шахслар жамиятнинг иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшишлиги учун турки бўлади”, деган назарияни олға суради. Шу сабабли бўлса керак, ўз манфаътини кўзлаш доктринаси анъанавий иқтисод тизимининг пойдевори сифатида эътироф этилади. 

Ислом молияси эса ислом динини асосий пойдевор сифатида қабул қилади ва унинг чеграсини бузмаган ҳолда шаклланади. Шариатнинг таълимотлари бизга нафақат Аллоҳга ибодат қилиш илмини, балки инсон ҳаётининг барча жабҳаларини, хусусан иқтисодий ҳаётни тартибга солиш ва муаммоларни ечиш каби илмларни тақдим этади.  Мусулмонлар модомики Аллоҳга бўлган иймонни даъво қилишар экан, улар энг самимий, энг адолатли бўлмоқлиги ва барча инсоний қадриятларни ўзида жам қилган ҳолда, бошқа инсонлар билан жамиятда муносабтга киришишлари лозимдир. 

Ибни Таймийяҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бозор тартиби бу аҳлоқий қадриятлар ва ҳуқуқий қоидалар асосида бошқариладиган ижтимоий ва иқтисодий тизимдир”. 
Воқеликда ислом иқтисодиёти қуйидаги диний асосларга суянади:

1.  Тавҳид: Аллоҳнинг ягоналиги ва Унинг қудратда тенгсизлиги;

2.  Рубубият: Аллоҳ Таоло барча нарсанинг Роббиси, Шериксиз эгаси, Ёлғиз яратувчи, Оламни бошқариб унинг утидан тасарруф қилувчи, бандаларнинг Холиқи, Розиқи, тирилтирувчи ва ўлдирувчи  эканига қатъий ишониш ва Аллоҳнинг қазоси ва қадари ҳамда Зотида ёлғизлигида иймон келтирш, бир сўз билан айтганда Аллоҳ Таолони ўз ишларида ёлғиз санаш демакдир.

3.  Рисолат: пайғамбарлик ва ҳаққа чақирувчи;

4.  Охират: қиёмат кунига иймон ва барча қилинган амаллар учун жавобгарлигига ишонишдир;

5.  Истихлаф: ер юзида Аллоҳнинг халифаси ўлароқ яшаш;

6.  Тазкия: покланиш ва юксалишдир; 

7.  Кафала: ижтимоий бирдамлик;

8.  Адолат: тенглик ва адолат; 

9.  Фалаҳ: фаровонлик ёки Бу дунё ва охиратда муваффақият қозонишдир.

2007 – 2009-йилларда содир бўлган жаҳон молиявий инқирозининг аянчли оқибатлари бугун ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳолатларни яхшилаб ўрганган кўплаб олимлар:

“Молия тизимини ахлоқ ва қадриятлар асосида шакллантириш барқарор ва самарадор молия бозорини вужудга келтиришнинг асосий кафолатидир” деган хулосага келишди. 

Бунда Ислом Молия тизими энг яхши ўрнак бўлишга арзийдиган тизимлиги кундан кунга ойдинлашмоқда. Шу маънода ислом молия тизимининг ашаддий тарафдорлари томонидан доимий таъкидланиб келинаётган урғу, бу – Ислом молиясининг анъанавий молия тизимидан асосий фарқ қиладиган жиҳати яъни аҳлоқий ва маънавий қадриятлар асосига қурилганидир.

Келинг, иқтисодий тизимлар ҳақида бази мулоҳазаларни қиламиз. Ҳозирда сиз билан бизнинг ҳаётимиз секуляр иқтисод тизими билан мустаҳкам қоришиб кетди. Шу сабабли биз бу иқтисод тизимининг фундаментал таянчи бўлган ўз манфаътини кўзлаш тамойилларидан аслида қайсидир маънода азоб чекмоқдамиз. 

Анъанавий иқтисодиётдан фарқли ўлароқ, Ислом иқтисоди ва молияси шариатнинг кўрстамалари доирасида амал қилади ва ҳеч бир ҳолатда шариатнинг ҳадларидан чиқишликка ҳаққи йўқ. Чунки шариатнинг ҳадларидан чиқишлик билан ислом иқтисоди ва молияси ўзининг исломийлик тушунчасини йўқотади. Демак, ҳар қандай вазиятда ҳам шаръий таълимотлар ислом иқтисодининг бирламчи ва ажралмас асослари бўлиб қолаверади. Бир сўз билан айтганда Ислом иқтисоди ва молияси эътиқодий таълимотлар асосида шаклланиб, шариатнинг мақсадлари соясида тараққий этади.

Демак, ислом иқтисоди шариатнинг мақсадлари яъни ижтимоий манфаъатлар (маслаҳа) учун хизмат қилиш ва ижтимоий зарарларни (мафсада) олдини олиш тамойиллари орқали шаклланади ва йўналтирилади. Масалан, жамиятдаги ҳар бир шахсни муҳофаза қилиш ва хусусий мулкчиликга ижозат бериш бу мутлоқа бошқалар манфаъатини поймол қилиш орқали бўлмаслик керак деди.

Шариатнинг мақсадларидан келиб чиқиб, ислом молияси адолат, тенглик, ишонч, ҳалоллик, ижтимоий мувозанат ва якдлиллик учун курашади. Ислом молияси ушбу аҳлоқий нормалар орқали ва шариатда кўзда тутилган бошқа аҳлоқий мажбуриятлар асосида ўз мавқеига эга бўлади. Умуман олганда, ҳалол ва ҳаром тушунчаси жамиятдаги  ҳар бир шахс учун аҳлоқий филтер вазифасини ўтайди ҳамда ислом молияси учун ҳуқуқий асосларини шакллантиришда муҳим таянч ҳисобланади.

Ислом иқтисодий жиҳатдан самарадор бўлган ҳалол савдо-сотиқ ва бошқа барча турдаги бизнес амалиётларига боғлиқ фаолиятларни қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга рибо ва унга элитувчи барча воситалар,  спекулатив амалиётлар, ноқонуний ва аҳлоқсиз бизнес фаолиятларидан узоқ бўлишига чақиради. 

Шу сабабли, Ислом молия муассасаларига Исломнинг шаръий кўрсатмалари ва аҳлоқий қоидаларига тўгри келмайдиган лойиҳаларни молиялаштиришга асло изн берилмайди. Бу каби лойиҳларга: спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, фаҳш филмлар, қиморхонлар фаолиятига тегишли бўлган ишлар ва шу каби бутун жамиятга зарарли бўлган ҳар қандай турдаги бизнеслар киради. 

Ислом судхўрлик (рибо), ортиқча ноаниқлик (ғарор) ва қиморни (майсир) тақиқлайди ва иккинчи томондан маслаҳани (жамият манфаати) тарғиб қилиш билан бозор шароитида барча томонларнинг манфаатларини муҳофаза этади. 

Анъанавий молия тизимида кенг қўлланиладиган нарса; берилган маблағ ҳисобидан устама орқали фойда олиш аслида қарз берувчига ҳам қарздор учун ҳам адолатсизликдир. Қарздор ўзининг молиявий вазияти ва юритган бизнесининг оқибатларидан қатъий назар ўз қарзини фоиз эвазига тўлиқ қайтариш керак. Шунинг учун ҳам бу адолатсизликдир.

Бошқа томондан эса, агарда тикилган сармоядан келадиган даромад миқдори белгиланган устама даражасидан юқори бўлсаю лекин қарз берувчи белгиланган устамадан ташқари тиккан маблағидан даромад ололмаслиги ҳам адолатсизликдир. Айниқса бу ҳолат банкга қўйилган омонатлардан фойда олишда яққол кўринади.

Чунки омонатчи одатда пастроқ миқдрода қўйган омонатидан даромад ҳосил қилади, банк эса омонатлардан фойдаланиш ҳисобига йирик даромад кўради. Хусусан, ривожланмаган давлатларда бу ҳолат яна ҳам яққол кўзга ташланади. Сабаби, омонатга пул қўювчилар (қарз берувчи) одатда оддий халқ ва ундан йирик даромад кўрувчилар эса катта-катта корпорациялардир. Бу ҳолатда банк кичик омонатчилардан маблағларни йиғиб, уни йирик корпорацийларга йўналтиради. Бу каби корпорацийлар омонатчиларга тўланадиган фоиз ставкасидан бир неча баробар миқдорда фойда кўрадилар. Бу адолатсизлик бўлмай нима адолатсизлик бўлсин! 

Гарчи Қуръони каъримда рибо тақиқланишинг аниқ сабаблари баён этилмаган бўлсада,  Қуръон ва Ҳадиси шарифларга суяниб Ислом уламолари баъзи фикрларни баён қилганлар. Масалан, Сиддиқи (2004) қуйидаги бешта сабабни келтириб ўтади

1.  Рибо жамиятни бузувчидир.

Аллоҳ Таоло Қурони Каримда, Рум сурасининг 37-41-оятларида шундай марҳамат қилади:

Улар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига ризқни кенг ёки тор қилишини билмайдиларми? Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир (37). 

Бас, қариндошга, мискинга ва йўлда қолганга ҳаққини бер. Ана шу, Аллоҳнинг юзини ирода қилганлар учун хайрлидир. Ва ана ўшалар нажот топгувчилардир (38). 

Ризқ бериш Аллоҳ таолонинг қўлида бўлгач, ризқнинг камайиб қолишидан қўрқмай, қариндош-уруғларга, мискинлар ва сафари туфайли муҳтожликка тушиб, йўлда қолганларга ҳақларини бер. Хайр-садақа қил. Сенинг қўлингдаги ризқи рўзда уларнинг ҳам ҳақлари борлигини унутма 

Одамлар моллари ичида зиёда бўлсин, деб рибо учун берган молингиз Аллоҳ ҳузурида зиёда бўлмас. Аллоҳнинг юзини кўзлаб берган закотингиз эса, бас, ана ўшалар, бир неча баробар қилиб олгувчилардир (39).

Мавзуга доир:
Рибо: моҳияти ва турлари

 

«Рибо» ўзбек тилида «судхўрлик» деб юритилади. Рибо бир одам иккинчисига маълум муддатга маълум миқдор пулни устига фоиз қўйиб қайтариш шарти ила беришидир. Аллоҳ таоло рибони ҳаром қилган, ҳаром нарса қанча кўп бўлса ҳам, зиёда бўлмайди. Шунингдек, рибода савоб ҳам йўқ. Балки гуноҳ бор. «Закот» сўзи ўзбек тилида «покиза» ва «зиёда» маъноларини англатади. Дарҳақиқат, закоти берилган мол покизаланади ва Аллоҳ берган барака ила зиёда ҳам бўлади 

Сизларни халқ қилган, сўнгра ризқлантирган, кейин ўлдирадиган ва яна тирилтирадиган зот Аллоҳдир. Сизнинг (Аллоҳга келтирган) шерикларингиздан, ким ана шуларингиздан бирортасини қила олади?! У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олий бўлди (40). 

Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун, одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки улар қайтсалар (41).  
Одамлардаги бузуқ эътиқод ва тасаввурлардан фисқу фасод келиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, қуруқликдаю денгизда бузғунчилик устун келишига сабаб бўлади.

Одамлар қилган гуноҳлар ва фисқу фасод ўзларининг бошларига бало-офат келтиради. Бу мусибатлар уларга танбеҳ бўлиши, залолатдан ҳидоятга, нотўғри йўлдан қайтишларига сабаб бўлиши керак.

2.  Рибода ўзгаларнинг молини ботил йўл билан ўзлаштириш бор. 

Яҳудий бўлганларга уларнинг зулми, Аллоҳнинг йўлидан кўп тўсганлари учун ўзларига ҳалол қилинган нарсани ҳаром қилдик (Нисо сураси, 160-оят).

Ва қайтарилган бўлсалар ҳам, рибо олганликлари ва одамларнинг молларини ботил йўл билан еганлари учун. Ва уларнинг кофирлари учун аламли азобни таёрлаб қўйдик (Нисо сураси, 161-оят).

3.  Рибонинг оқибати доим нуқсонли ва салбий ўсиш билан якунланади.

Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас (Бақара сураси,  276-оят).

Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам Аллоҳ унинг баракасини кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади. Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса, иш бунинг тескариси бўлади: Аллоҳ «садақаларни зиёда қилади». Агар ҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади.

4.  Рибо инсон шахсиятини хорликга олиб борувчидир. 

Аллоҳ Таоло ўзининг каломида буни қуйидагича таърифлайди:

Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб жинни бўлган кишидек довдираб турарлар. Бундай бўлиши уларнинг, тижорат ҳам рибога ўхшаш-да, деганлари учундир. Ва ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, рибони ҳаром қилган. Кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола.

Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар ( Бақара сураси, 276-оят). 

5.  Рибо, бу –адолатсизликдир.

Қуръони каримда бу қуйидагича тавсифланади:

Агар ундоқ қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас (Бақара сураси,  279-оят).

Сайид Муҳаммад Али

Манба: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

"Эрон бу урушда ёлғиз эмас..."

У Исроилнинг Эрон ядровий ва ҳарбий объектларига қарши давом этаётган операциясини қоралади.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

Хитой Россиядан кейин Эрон томонига ўтди

Илгари хитойликлар нейтрал позицияни сақлаган, аммо Пекиннинг мавқеи Си билан Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин ўзгарди.

Россия АҚШга Эронга зарба беришдан тийилишга чақирувчи сигнал берди

Бу ҳақда Исроилнинг Каn 11 телеканали хабар берди.

Эрондаги ядровий реакторга зарар етди, радиация хавфи мавжуд

Аракдаги реактор Теҳрондан 250 км жануби-ғарбийда жойлашган бўлиб, илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган.

Манба: Элдор Шомуродов Туркияга кўчиб ўтишга рози бўлди, аммо Франция клуби ҳам Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

Италиялик машҳур инсайдер Жанлуки Ди Марцио малум қилишича, Ўзбекистон миллий жамоаси сардори “Истанбул Башакшеҳир“нинг таклифини қабул қилди.

Рус ва украин халқлари бу битта халқ, шундай экан бутун Украина бизники — Владимир Путин

Мен Киев режими раҳбари Зеленский билан учрашиб, бу масалага нуқта қўйишга тайёр эдим, лекин, Борис Жонсон келди ва уларни бу фикрдан қайтарди.

Конгода "Колтан" кони қулаб тушиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, юзга яқин одам қутқариб қолинган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг беш нафар юқори мартабали аъзоси Исроилнинг ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлди

Шунингдек, эрталаб Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Эроннинг Қум шаҳрида жойлашган уйга берилган зарба натижасида ИИҚКнинг Фаластин бўлими раҳбари Саид Изaдий ўлдирилганини эълон қилди.

Исроил Исфаҳондаги ядровий объектга зарба берди

ЦАХАЛ баёнотига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари бугун Исфаҳондаги ядровий объектга ҳужум қилган.

Эрон АҚШга таҳдид қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг NBC News телеканалига берган интервьюсида айтишича, агар АҚШ Исроилнинг ҳарбий операциясида иштирок этса, Эрон Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийларга зарба беради.

“Эрик” тўфони Мексикага етиб келди

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.

Буюк Британия ва Венгрия Эрондаги дипломатлари мамлакатдан олиб чиқилганини эълон қилди

Венгрия эса Эрондаги ўз элчихонасини Озарбойжонга кўчирганини эълон қилди.

БМТ Исроилни болаларга нисбатан зўравонлик учун яна «қора рўйхат»га киритди

БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.

Исроил Тебриз аэропорти атрофига ҳаво ҳужуми уюштирди

Исроил Эрон ҳудудида жойлашган стратегик нуқталарга навбатдаги ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Эроннинг ISNA агентлиги хабарига кўра, зарбалар Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Илхчи ҳудуди ва Тебриздаги Шаҳид Медени халқаро аэропорти атрофида амалга оширилган.

Қозоғистон Экология вазири: "Ўзбекистоннинг экологик вазиятни яхшилашга интилиши жуда юқори даражада"

20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.

Туркия қамоқхоналарида маҳкумлар сони меъёрдан ошиб кетди

Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.

Европа 2028 йилдан Россия газини тўлиқ тақиқламоқчи

Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари: 69 киши ҳалок бўлди, юзлаб яраланган

Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.