Ислом дини ўзга сайёраликар ҳақида нима дейди?

A A A
Ислом дини ўзга сайёраликар ҳақида нима дейди?

Савол:

Ассалому алайкум, Ислом динида ўзга сайёраликлар тўғрисида нима дейилган?


Жавоб:

Бошқа юлдуз ва сайёраларда ҳам ҳаёт мавжудлиги ҳақида илмий изланишлар олиб борилаётганига ҳам ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб қолди. Қирқ йилдирки мана шу мақсадда симсиз тўлқинлар хизматидан фойдаланилмоқда. Ўттиз йилдан буён фалакшунос олимлар коинотдан юбориладиган ишораларни ушлаб қолиш учун унга қулоқ тутмоқдалар. Американинг Наса ва Сити каби муассасалари ер куррасидан ташқарида мавжуд ақлли мавжудотни излаш лойиҳаси билан машғул. Америкалик ва рус мутахассислардан иборат минглаб ишчи қўлларни ўзида жамлаган ташкилотлар ташқи фазодан келаётган сигналларни қабул қилишга ихтисослашган жуда сезгир ва дақиқ ускуналар билан минглаб соатлик ишораларни таҳлил қилиш билан банд. Улар ташқи оламга тутиб олишлари учун юбориладиган сигналларни жўнатишга қодир бўлганларидагина муваффақиятга эришишларига ишонишмоқда. Лекин беадад юлдузлардан иборат коинотдаги бир юлдузга иккинчи марта сигнал юбориш учун юз минг йил керак бўлади. Бу бизнинг системамиздаги юлдузларга сигнал юбориш учун керак бўладиган муддат. Бошқа системалардаги сайёраларга сигнал юборишга қанча вақт кетишини ҳеч ким билмайди.

Бу муқаддимани келтиришимиздан мақсад ўқувчига коинотнинг кенглиги, юлдуз ва сайёраларининг саноқсизлиги ва ҳозирча ҳар бир юлдузга бир марта сигнал жўнатиш билан кифояланишга мажбурлигимизни эслатиш холос. Буларнинг барчаси коинотда бизнинг башарий ҳаётимизга ўхшаш ё ўхшамаган ҳаёт борлигига эътиқод қилишимиз, жуда бўлмаганда зонн қилишимизга етарли эмас.

Нима бўлган тақдирда ҳам бу изланишлар инсон ақлига ҳавола қилингандир. Исломнинг буларга муносабати осмонлар ва ер малакутига боқишга тарғиб ва ташвиқ этувчи муносабат бўлиб, бунинг далили ҳисобдан ташқари кўп. Бу изланишлар тўғрисида инсоф қилиш Аллоҳга иймон кучайишига олиб келади. Коинотга ери, осмони, сув, наботот, ҳайвон ва инсонларигача боқиш ҳақида сўзлаган икки ояти хотимасида Аллоҳ: “Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларгина қўрқур” («Фотир» сураси, 28-оят), дейди.

Қуръон изланиш дастурини бериш ва унга ташвиқ этиш билан кифояланади. Илмлар жузъиётини баҳс этиш унинг иши эмас. Башарий ҳаёт давомида изчил ривожланиш туфайли инсон ҳожати талаб этадиган кўп ишларни кашф этилди ва этилади. Модомики Аллоҳ ҳақ экан, мана шу бадиъ асосидаги яратилган олам Холиқи экан, Унинг каломи коинот қонунларига ҳеч қачон зид келмайди. Агар олимлар Қуръонга зид деб ўйланган натижага келишган бўлса, модомики бу натижа шубҳасиз илмий ҳақиқат даражасига кўтарилмаган экан, шакка тушишимиз ёки Уни таъвил этишга шошмаслигимиз керак. Ўзим ҳам илм оламида бирор кашфиёт бўлса Қуръон ва илм ўртасини боғловчи баъзи зиёлиларнинг тутган йўлларини маъқулламайман. Уларнинг динга ғайратларини камситмаган ҳолда айтаман, илмий кашфиётлар ва Қуръон ўртасини мувофиқлаштириш ва таъвилга бундай муккасидан кетмаслик керак. Чунки у кашфиётлар борасидаги кейинги изланишларнинг уларнинг нотўғри натижага келинганини кўрсатса, Қуръон оятлари ҳам уларни эҳтимол тутган, деган фикримиз билан Аллоҳнинг каломига зулм қилган бўламиз. Бунда боғлиқлик кўришда эҳтиёт бўлиш ёки ишни қатъийлик ва жазмдан узоқ ҳолдаги эҳтимол чегарасида тўхтатиш лозим.

Қуръони каримни тафсир қилган муфассирларимиз шундай ўринларда эҳтиёт ва ҳазирлик маслакида бўлишган. Эҳтимол, монеълик йўқ, сингари сўзларни айтишга мажбур бўлишган. Масалан имом Насафий ўз тафсирларида Аллоҳ таолонинг: “Осмонлар ва ернинг яратилиши ҳамда (Аллоҳ) уларда тарқатиб-ёйиб юборган жониворлар Унинг (қудрати илоҳиясига далолат қиладиган) оят-аломатларидандир. У Ўзи хоҳлаган вақтида уларни жамлаб-йиғиб олишга қодирдир” («Шуро» сураси, 29-) оятини тафсир қилиб дейдилар: «Жониворлар ер юзидагина бўлади. Лекин мазкурларнинг ҳаммаси, яъни осмонлар ва ерга ҳам уни нисбат бериш жоиздир. Осмонларда махлуқларни яратганлик эҳтимоли узоқмас».

Инсон қатъий қарор қилолмаган нарсаларда энг тўғри йўл мана шундай бўлади. Агар осмонларда тирик мавжудотлар борлиги аниқ бўлса: “... уларда тарқатиб-ёйиб юборган жониворлар”, ояти бу ҳақиқатга тескари келмайди. Агар унда тирик жонзот борлиги аниқ бўлмаса, унда оят муфассир очиқ айтган кўринишда қолаверади.

Хуллас бу қиёматда ҳисоб бериладиган ақида мавзуси эмас. Уни билмаганимиз учун гуноҳкор бўлмаймиз. Ҳали биз ернинг муаммоларини тўлиқ ечолганимиз ва ёки илмни охирги сирларигача ҳал қилолганимиз йўқ. Агар шундай бўлганда эди, ўшанда олий мавжудотлар асрорига эътиборимизни қаратсак бўларди. Бу борада аҳамиятли нарсаларнинг хабарини берадиган китоб – Қуръон бизга кифоя. Аллоҳнинг Каломи олдидан ҳам, кетидан ҳам ботил келтирмайди. Агар бирор кашфиёт топилса, Унинг ростлигига иймонимиз янада зиёда бўлади. Илло ожиз бўлсак ҳам, у Калом содиқлигича қолаверади. “Лекин Аллоҳ сизга ўз билими билан нозил қилган нарсага гувоҳлик берур. Фаришталар ҳам гувоҳлик берурлар. Аллоҳнинг Ўзи етарли гувоҳдир” («Нисо» сураси, 166-оят).

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад,

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Эрон Тель-Авивга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби баёнотида айтилган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.