Ишратхона ташкил этган шахсга жазо тайинланди

Ишратхона ташкил этган шахсга жазо тайинланди

Жамиятда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ёшларнинг бенуқсон улғайиши кафолатидир.

Умуман олганда ахлоқ нормаларига риоя қилиш жамият томонидан назорат қилинадиган ҳолат бўлса-да, айрим ахлоқсизликлар борки, уларни қонунлар асосида таъминлашга эҳтиёж мавжуд.

Б.Б. ҳам ана шундай ахлоқ нормаларига, эркаклик ғурури ва номусига зид ҳаракатларни моддий даромад топиш мақсадида содир этди-ю, лекин бунинг учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келишини ўйлаб кўрмади.

Натижада Б.Б. содир этган қилмиши учун суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлди.

Гап шундаки, Б.Б ғаразли ниятда қўшмачилик қилиш йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида, ўз яшаш уйида фуқаро В.Х. ва М.С.ларни жинсий алоқа қилишлари учун хона ажратиб, уларга шароит яратиб, қўшмачилик қилиб, бунинг эвазига В.Х.дан 70.000 сўм пулларни олган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, 70.000 сўм холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан жиноят иши мазмунан кўрилиб, Б.Б.га ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан баъзавий хисоблаш миқдорининг 25 бараварида 6.750.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ноахлоқий йўл билан мўмай даромад олишни мақсад қилган судланувчи суднинг ҳукми билан катта миқдорда жарима тўлаши билан бирга судланган деган тамғани ҳам олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!