Ишонч телефонлари номигагина ишлаётган вазирлик ва ҳокимликлар

A A A
Ишонч телефонлари номигагина ишлаётган вазирлик ва ҳокимликлар

Ҳозирги кунда мамлакатимиз бўйлаб беминнат хизматга бел боғлаган ишонч телефонлари одамлар мушкулини енгиллатиш бобида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар барҳам топиб, юзага келган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Афсуски, ишонч телефонлари нинг ҳаммаси ҳақида ҳам шундай деб бўлмайди. Биз, ишонч телефонлари билан боғлиқ вазиятларни ойдинлаштириш учун www.gov.uzҳукумат порталининг Давлат органлари бўлимида кўрсатилган 130га яқин ишонч телефонига қўнғироқ қилиб кўрдик.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ишонч телефони (+99871 232-65-55) доимий банд. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (+99871 203-00-50) рақамини тергач Ассалому алайкум! Сиз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ишонч телефони га қўнғироқ қилдингиз. Ўзбек тилини танлаш учун бирни босинг! деган оператор овози эшитилди. Шу сўзларнинг русча такроридан сўнг бир оз жимлик ҳукм суради, кейин яна шу ҳолат қайталанади. Сўнг гўшакда алоқа узилганини англатувчи ту-ту-ту сигнали эшитилди. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч телефони да (+99871 239-41-12) ҳам худди ўша вазият такрорланди. Фақат Оператор билан боғланиш учун бирни босинг деган жумла қўшилди ва гўшакда бизга таниш ўша: ту-ту-ту . Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг (+99871 246-37-12) рақами ҳам доимий банд, балки, ишламас.

Барча ишонч телефонлари билан боғланиш ҳаракатлари бир эмас, бир неча куннинг турли вақтида амалга ошириб кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 10-06 рақами: Ассалому алайкум! Сиз таълим соҳаси бўйича ишонч телефони га қўнғироқ қилдингиз. Халқ таълими масалалари бўйича бирни, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими масалалари бўйича иккини, Олий таълими масалалари бўйича учни босинг... ва кутилмаганда ту-ту-ту . Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (+99871 239-47-95) ишонч телефони га тушиш учун қилган уринишларимиз ҳам шу тахлит зое кетди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (+99871 233-39-39) ишонч телефони рақамларини тергач, зум ўтмай кимдир нариги томондан сергак товушда чақирувга лаббай дейишини ишонч билан кутдик. Афсуски, ундай бўлмади.

Ниҳоят икки кунлик уринишларимиздан сўнг Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишонч телефони (+99871 147-10-50)га уланишга муваффақ бўлдик. Бизга бу тармоққа 78 рақами орқали уланиш эслатилди. Кўриниб турибдики, бу тармоқда ҳам бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар етарли.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (+99871 233-28-28), Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги (+99871 238-51-32) ишонч телефони ҳам қўнғироқларга жавоб бермади.

Энг қизиғи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 10-08 қисқа рақамидан блогадарим за терпение деган жумладан бошқа маълумот ололмадик. Кутиш навбатимиз келгунича 27 дақиқа вақт увол кетди... кейин алоқа ўз-ўзидан узилди.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан (+99871 232-25-37) бир неча бор уринишларимизга қарамай боғлана олмадик. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг (+99871 239-24-07, +99871 239-24-39, +99871 239-24-49) учала рақамидан бирортасидан садо чиқмади. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (+998 71 239 34 39) ишонч телефони нинг ҳам аҳволи, юқоридагидек жим-житлик.

Умид билан қилган қўўнғироқларимизга жавоб берган идоралар ҳам бўлди. Лекин улар саноқли.

Ишонинг, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (+99871 256-85-07) ишонч телефони да масъул ходимнинг товушини эшитиб, ҳатто қувониб кетдик. Ўзини Элдор деб таништирган ходимнинг мурожаатчига муносабати ҳам таҳсинга лойиқ. Бу бизни хурсанд қилди.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (+99871 244-05-05) ходимининг самимий муносабатидан кўнглимиз кўтарилди. Ўзини Ҳакимжон Шарифжонов деб таништирган масъул ходимнинг айтишича бир кунда 30 га яқин қўнғироқ бўлар экан.

Марказий банкнинг (+99871 200-00-44) ишонч телефони да биз билан 4-оператор боғланди. Кун давомида 20 дан ортиқ мурожаатчи билан боғланишини ва кўплаб мурожаатлар бириктирилган мутахассис ходимлар ёрдамида ўз вақтида ҳал этилаётганини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг (+99871 232-10-07, 1007) рақамларини териб, 2-3 бор 26 дақиқалик кутишлардан сўнг, 607 оператор билан боғланишга муваффақ бўлдик. 607-операторнинг айтишича, ишонч телефонлари учун 24 соатлик навбатчилик тизими йўлга қўйилган экан. Негадир, операторнинг ишлар қатъий тартиб билан ташкил этилган дейишига қарамай, бу рақамларга бир неча бор уринишлар ва узоқ кутишдан сўнг боғланиш мумкин бўлаяпти...

Айни кунларда юртимизда вилоят ва шаҳар ҳокимликларига кенг имкониятлар берилмоқда. Ҳудуддаги барча муаммоларни вақтида узил-кесил ҳал этиш учун кўплаб янги иш ўринлари, масъул лавозимлар жорий этилмоқда. Шундай бўлса ҳам ишонч телефонлари га бўлган эътибор ҳар бир эл хизматига киришган амалдор бунга юқори даражали масала сифатида жиддий ёндашмоғи жоиз. Мана шу масъулият вазифа қандай тартибда амалга оширилаётгани билан қизиқиб, ишонч телефони рақамларига юзланамиз.

Мамлакатимизнинг бош кенти саналган Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 99871 200-90-69, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг +99861 222-46-33, Андижон вилояти ҳокимлигининг +99874 223-25-28, +99874 223-30-31, Бухоро вилоятиҳокимлигининг +99865 222-22-22 рақамларида бир хил, алоқа йўқлигини англатувчи ту-ту-ту товушлари қулоққа чалинади. Жиззах вилояти ҳокимлигининг +99872 226-00-11 рақамидан эса обонент блокировка қилингани маълум қилинди. Қашқадарё вилоятиҳокимлигининг +99875 200-55-05 рақамли телефонидан Кечирасиз, сиз тераётган телефон рақами тармоқда йўқ , деган сўзларни эшитдик. Навоий вилоятиҳокимлигининг +99836 220-10-20 рақамли телефонидан Кечирасиз, сиз нотўғри рақам тердингиз , дейилмоқда. Наманган вилояти ҳокимлигининг +99869 227-08-29 рақамини териб, умумий бўлим ходими Умиджон Юсупов билан боғланишга муваффақ бўлдик.

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг +99866 231-11-25 рақамли ишонч телефони билан боғланиш имконсиз бўлиб чиқди. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг +99876 224-15-96 рақамли ишонч телефони да ҳам бизга таниш овоз: ту-ту-ту . Сирдарё вилояти ҳокимлигининг +99867 200-02-06 рақамига уланганимизда опреатор тағин, Кечирасиз сиз тераётган телефон рақами тармоқда йўқ , деган сўзлар билан бизни сийлади. Тошкент вилояти ҳокимлигининг +99871 200-88-11 рақамидаги овози магнит тасмага ёзилган хоним Ассалому алайкум. Сиз Тошкент вилояти ҳокимлигига қўнғироқ қилдингиз. Сўзлашувни ўзбек тилида давом эттиришни хоҳласангиз бирни босинг.... шу сўзларнинг рус тилидаги таржимаси айтилгач, гўшакдан яна ту-ту-ту товушлари эшитилди. Фарғона вилояти ҳокимлигининг +99873 244-07-50 +99873 244-21-65 рақамидан эса Ассалому алайкум. Фарғона вилояти ҳокимлиги ишонч телефони га хуш келибсиз. Оператор билан боғланиш учун бирни босинг... бирни босган заҳотингиз алоқа узилиб қолаверади... Хоразм вилояти ҳокимлигининг +99862 223-00-06 рақами, бизни аслида ижтимоий комплекс ходими Ифтихор Ражаббоев билан боғлади...

Ишонч телефонлари нинг ишончли лиги ана шундай.

Беихтиёр кўнгилда шундай савол туғилади. Ишонч телефонлари фаолияти билан боғлиқ шу қадар жиддий муаммолар мавжуд экан, мурожаатчиларнинг муаммоларини ҳал этиш масалаларига эътибор қай даражада?

Бир сўз билан айтганда, ишонч телефонлари нинг узлуксиз ишлаб туришидан мақсад халқ тинчлиги, юрт фаровонлиги. Бунда кўзбўямачиликка ёинки хўжакўрсинликка йўл қўйилса, одамлар қалбида ишонч йўқолади, ишончсизлик ин қўяди. Рости, кези келганда айтилган бир оғиз ширин калом минглаб муаммоларнинг ечими бўлиши мумкин. Мана шунда кўнгиллар таскин топади. Миллатга дахлдорлик ҳисси эса минг чандон ортади. Ҳар бир киши эркинликни ёки ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис этса, келажакдан умидворлиги ортади. Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, асосий мақсад одамларни рози қилишдир.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Россия билан чегарадош икки давлат АҚШ қўшинларини жойлаштиришга тайёр

Бу ҳақда Гитанас Науседа ва Кароль Навроцкий баёнот берган.

2026 йилда дунёда энг йирик ҳарбий ҳаво кучлари

АҚШ замонавий ҳарбий авиация соҳасида ҳали ҳам дунёда энг йирик ҳаво кучига эга давлат сифатида баҳоланмоқда.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Трамп Ҳормуз режасини 50 соатдан сўнг тўхтатди

Маълумотларга кўра, Трамп бу қарорни операция бошланганидан икки кун ўтмасдан қабул қилган.

Нефт нархининг кўтарилиши Россия бюджетида акс эта бошлади – "Коммерсантъ"

Май ойида даромадлар янада кўпроқ ўсиши мумкин: апрел ойида Urals’нинг ўртача нархи аллақачон баррелига 95 долларга етган эди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди