Ирландияни парламентга сайловлардан 4 ой ўтиб учта партия орасида эришилган келишувга кўра учта бош вазир навбати билан бошқаради.
Ушбу лавозимда “Фианна Файл” либерал-республика партияси етакчиси Михол Мартин, амалдаги бош вазир ва сайловларгача “Фине Гэл” партияси етакчиси бўлган Лео Варадкар ва “Яшиллар партияси” етакчиси Имон Райан ўзаро ўрин алмашади.
Улар яқин 5 йил давомида юқорида келтирилган тартиб бўйича бир-бирлари билан ўрин алмашади. Мартин 2022 йил декабргача бош вазир бўлиб қолади.
Учта партия коронавирус пандемияси вақтида фуқаролар фаровонлиги учун алоҳида мослашувчанликни намойиш қилиш кераклигини таъкидлаб ўтишган.
“Бир неча ой ичида дунё бошдан оёқ ўгирилиб кетди. Барчамизга хавф солаётган нарсага қарши курашда тезда мослашиб, янги альянслар ташкил қилиб ва бирга ишлаб ўзимизни ажаблантира олишимизни намойиш қилдик”, дейилган партиялар дастурида.
Ҳозиргача Ирландияда бош вазирларнинг бундай алмашинуви бўлмаган. Мамлакатда парламент сайловларида кўпчилик ўрин олган партия етакчиси бош вазир бўлган, унинг ўринбосари лавозимини эса ўринлар сони бўйича иккинчи бўлган партия етакчиси эгаллаган. Бироқ 8 февралда ўтган сайловлар анъанавий икки партияли тизимнинг бузилиши билан якунланган. Парламентда энг кўп – 38 та ўринни “Фианна Файл” эгаллаган. Бироқ унинг рақиблардан устунлиги минимал бўлган. “Фине Гэл” 35 ўрин, “Шинн Фейн” эса 37 ўрин олган. Бироқ “Шинн Фейн” аввал “Ирландия республика армияси” террорчи ташкилоти билан яқин алоқада бўлгани сабабли бошқа партиялар у билан коалицияга бирлашишга интилмаган. Шу сабабли “Фианна Файл” ва “Фине Гэл” 12 та ўрин олган “яшиллар” билан бирлашиш бўйича музокаралар олиб борган.
Эндиликда “Шинн Фейн” бош мухолиф партияга, унинг етакчиси Мэри-Лу Макдоналд эса мухолифат етакчисига айланди.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ноябрь ойидаги Russia Field сўровига кўра, можаро бошланганидан бери биринчи марта россияликларнинг аксарияти (53%) Украина билан зудлик билан музокараларни бошлаш ғоясини қўллаб-қувватлаган.
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти собиқ давлат раҳбари Доналд Трамп сайловларда ғалаба қозонганидан кейин Украинани НАТОга очиқ таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқаётган эди . Бу ҳақда Блоомберг хабар бермоқда .
Финляндиялик аёллар бошланғич ҳарбий тайёргарлик курслари доирасида Россия билан юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка тайёрлана бошладилар. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда .
Агентлик хабарига кўра, Европа газ захиралари камайиб бораётгани, совуқ об-ҳаво ва АҚШнинг «Газпромбанк»га қарши санкцияларидан сўнг Россиядан етказиб бериш мумкин бўлган чекловлари фонида янги энергетика инқирозига дуч келмоқда.
Чехия ТИВ раҳбари Ян Липавский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида "Чехия, бошқа эркин давлатлар каби, Кремл томонидан шантаж қилинишига йўл қўймайди", деб ёзди.
Германиянинг Bosch концерни немис автосаноатидаги инқироз ва ҳайдовчиларга ёрдам бериш тизимлари ва автоном ҳайдаш учун дастурий ечимларга талабнинг камайиши сабабли ходимларини ишдан бўшатишга мажбур. Бу ҳақида ҳисоботлар Reuters компания баёнотига таяниб.