"Интер" А Серия якунига 5 тур қолганда чемпионга айланди

"Интер" А Серия якунига 5 тур қолганда чемпионга айланди

“Интер” муддатидан аввал Италия чемпионлигини қўлга киритди.

Бугун бош мураббий Симоне Индзаги шогирдлари дербида “Милан”ни мағлуб этишди (2:1) ва Скудеттони қўлга киритишди.

Миланнинг икки клуби ўртасидаги фарқ 17 очкони ташкил этди - А Серия якунланишига 5 тур қолганида уни йўққа чиқаришнинг иложи йўқ.

Охирги марта "Интер" 2020/21 йилги мавсумда мамлакат чемпионига айланганди. 2021/22 йилги турнирда “Милан” биринчи бўлди, “Наполи” эса 2022/23 йилги мавсумда А серияда ғалаба қозонди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!