20 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тадқиқотлар” танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мамлакатимизда 20 февралдан – 28 февралга қадар давом этадиган “Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидовмаросимни очар экан, айни мавзудаги республика танлови Миллий марказ томонидан 2022 йил 10 октябрь куни эълон қилингани ва бир ой давом этганига эътиборни қаратди. Танлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастури ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларациясига бағишланди.
Танлов Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармаси билан яқин ҳамкорликда ташкил этилди. Уни ўтказишдан мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини кенг тарғиб этишдир.
Танлов 5 номинация бўйича ўтказилиб, жами 72 та ҳужжат келиб тушди. Танлов якунларига кўра, 1-ўринга:
“Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси” номинацияси бўйича – Юристлар малакасини ошириш маркази Бош мутахассиси Сардор Абдиҳаликов;
“Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича – Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ахборот-медиа мутахассиси Нурмуҳаммед Жумағулов;
“Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўқув адабиёти” номинацияси бўйича – Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Шуҳрат Отақулов;
“Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола” номинацияси бўйича – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти мустақил изланувчиси Одил Бўриев муносиб деб топилди.
Ғолиблар 1-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.
Worldometer портали томонидан эълон қилинган мамлакатларнинг сувдан фойдаланиш индексига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари дунёда сувдан фойдаланиш бўйича энг юқори кўрсаткичлардан бирини намоён этмоқда ва бунда асосий юк қишлоқ хўжалиги ҳамда ирригация тизимлари ҳиссасига тўғри келади.
Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.