Ижтимоий тармоқларда машхур бўлиб кетган туркиялик мерган махфий хизмат ходимими?

Ижтимоий тармоқларда машхур бўлиб кетган туркиялик мерган махфий хизмат ходимими?

Интернет фойдаланувчилари унинг оддий спортчи эканига шубҳа қилиб, уни махфий хизмат ходими ёки «киллер» дея тахмин қилмоқда. Чунки у бошқа спортчиларга ўхшамаган ҳолда ҳеч қандай ёрдамчи воситаларсиз нишонга олади.

Туркиялик мерган Юсуф Дикеч Париж Олимпиадасида ўзининг совуққон ва вазмин хулқ-атвори билан машҳур бўлиб кетди, бироқ у аралаш жамоавий баҳсларда 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отишда кумуш медални қўлга киритганида унинг ичида «бўрон» кўтарилганини айтди.

Унинг бир қўлини чўнтагига солиб қўйган бепарво позаси кўплаб мемларга сабаб бўлди.

У ўз рақобатчилари фойдаланадиган юқори технологияли жиҳозларидан воз кечиб, оддий сариқ қулоқ ҳимоячиси ва оддий кўзойнакни танлади ва юқори натижа қайд этди.

«Ўша пайтда ҳамма мени жуда хотиржам кўрганимни айтишди, лекин аслида ичимда бўронлар давом этаётган эди», деди Туркия жандармиясининг собиқ зобити Дикеч.

«Ўйлайманки, менинг отишма позам Олимпия руҳини жуда яхши ифодалади: адолатли ўйин, соддалик, равшанлик ва табиийлик. Шунинг учун ҳам унга катта эътибор қаратилди».

Дикечнинг машхурлигини унинг Х ижтимоий медиа платформасида Илон Маск билан ўзаро суҳбати янада оширди.

Олимпиададан олинган суратни баҳам кўрган Дикеч: "Салом Илон, сизнингча, бўлажак роботлар Олимпиадада қўлларини чўнтагига солиб медаллар юта оладими? Буни қитъаларни бирлаштирган маданият пойтахти Истанбулда муҳокама қилсакчи? @elonmusk".

Муск жавоб берди: "Роботлар ҳар сафар нишоннинг марказига уради".

Карьерасидаги мақсадлари ҳақида Дикеч ишонч билан айтди: »Мен ва шеригим Лос-Анжелес-2028 ўйинларида олтин медални қўлга киритамиз".

У олтин медаль соҳиби, сербиялик Дамир Микечга «Мен сенга олтин медални фақат 2028 йилгача қарзга бердим», деди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!