Ижро ҳужжатларининг ҳар бири қонун талаблари асосида судларга қайтарилган

Ижро ҳужжатларининг ҳар  бири қонун талаблари асосида судларга қайтарилган

Жорий йилнинг 25 июль куни Telegram тармоғининг “Yuristkadr” каналида “Олий судда йиғилиш. Айни пайтда Олий суд раиси ўринбосари Х.Тўрахўжаев суд тизимида 2022 йилнинг 6 ойлик якунлари бўйича амалга оширилган ишлар якуни юзасидан ҳисобот йиғилишини ўтказмоқда” деб йиғилиш тафсилотлари баён этилган.

Унда Бюронинг Тошкент шаҳар бўйича, жиноят ишлари бўйича 7.000 га яқин, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 8.000 га яқин, фуқаролик ишлари бўйича 120.000 дан ортиқ, иқтисодий ишлар бўйича 8.000 дан ортиқ ижро ҳужжатлари судларга қайтарилгани, демак, жами 150.000 дан ортиқ судлар томонидан берилган ижро ҳужжатлари судларга қайтариб юборилгани таъкидланган.

Хабар бўйича Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан таҳлили асосида ўрганиб чиқилди.

Бюронинг пойтахт бошқармаси томонидан 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида, жами 134.000 та 2,9 трлн. сўмлик суд ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасиниг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8, 8-1, 8-2, 8-3-моддалари талабларига жавоб бермаганлиги сабабли асосан қайтарилган.

Жумладан, жиноят судлари томонидан жами 18.000 та 709,4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари дастур орқали юборилишида камчиликка йўл қўйилган, маълумотларни “MIB portal” дастурга нотўғри киритилгани, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 200-сонли қарорига мувофиқ ТМБларни (товар моддий бойликлар) давлат даромадига ўтказиш, эгасига қайтариш ва йўқ қилишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар етарли бўлмаганлиги сабабли қайтарилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича 6.400 та, Фуқаролик ишлари бўйича 102.000 та ҳамда Иқтисодий ишлар бўйича 7.000 дан ортиқ ижро ҳужжатлари Қонуннинг 8-моддаси талабларига риоя қилинмаганлик ҳолати бўйича судларга қайтарилган.

Мисол учун, Бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича судлардан келиб тушган 19.384 та ижро ҳужжатларидан 13.183 та 146,4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 8 моддаси 4–қисми яъни ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари, жисмоний шахслар учун - қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами нотўғри киритилгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11-2020 йилдаги ПФ-6118 сонли Фармонининг 14-банди талаблари асосида қайтарилган.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 01.04.2022 йилдаги қарздор С.Абдурахимоваадан давлат фойдасига 20 млн. сўм жиноий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати “MIB portal” дастури орқали 04.04.2022 йилда келиб тушган. Иловада юборилган ижро варақаларни кўриб чиқиш жараёнида, жиноят иши эмас, балки Г.Абдурахмановага нисбатан 810.000 сўмлик маъмурий жаримани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари нотўғри юборилгани сабабли, судга қайтарилган.

Юқоридаги мисоллардан кўринадики, 134.000 та қайтарилган ижро ҳужжатларини ҳар бири қонун талаблари асосида судларга қайтарилган.

Бюро органлари белгиланган талаблар асосида келиб тушган ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш чорасини кўради ва уларни тегишли органларга юборишдан манфаатдор эмас.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!