ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди

ИИВ собиқ раҳбарига 5 йил муддатга шартли қамоқ жазоси тайинланди

Остона жиноят ишлари бўйича туманлараро суди Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевни 5 йилга шартли озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради «Zakon.kz».

Қайд этилишича, прокурор 2022 йил январдаги намойишларга доир иш бўйича мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланган собиқ вазирга 5 йил қамоқ жазосини сўраган. Суд ўз айбига иқрор бўлгани, чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, Турғумбаевга нисбатан шартли жазо тайинлади.

Суд ҳукмига кўра, шунингдек, ИИВ собиқ раҳбари 10 йил муддатга муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Бундан ташқари, суд Қозоғистон президентига Турғумбаевни махсус унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш таклифини киритган.

Собиқ вазир 2024 йил апрель ойи охирида оғир оқибатларга олиб келган ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ушбу модданинг энг юқори жазоси 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!