Ҳусийлар АҚШ-Эрон можаросига киришга яқин

Ҳусийлар АҚШ-Эрон можаросига киришга яқин

Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Ямандаги ҳусийлар АҚШ ва Эрон ўртасидаги қуролли можарога тўғридан-тўғри киришга яқинлашмоқда.

Таъкидланишича, вазиятнинг кескинлашувига бевосита сабаб бўлган омил Эрон самолёти у ерга қўнишга уринганидан кейин Сано халқаро аэропортига қилинган ҳужум бўлган. Нашр манбасининг сўзларига кўра, Теҳрон ҳусийларнинг салоҳиятидан фойдаланиб, глобал энергия бозорларига мувофиқлаштирилган босим ўтказиши мумкин.

Бир неча ойдан бери давом этаётган Ҳормуз бўғозининг амалда ўзаро блокадаси фонида Қизил денгиз ва асосий муқобил экспорт йўллари бўлиб қолган Баб ал-Мандеб бўғози стратегик аҳамиятга эга бўлмоқда. Манба шунингдек, Саудия Арабистони Қизил денгиз орқали ҳар куни 3,6 миллион баррелдан ортиқ хом нефт ва нефт маҳсулотларини экспорт қилишини таъкидлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар