Яманнинг ҳусийлари Американинг икки эсминецига, шунингдек, Contship Ono контейнер кемасига ҳужум уюштирди, деди хусийлар вакили генерал Яҳё Сари.
«Ҳарбий-ҳаво кучлари Адан кўрфазида бир нечта дронлар ёрдамида АҚШнинг «Коул» эсминецига қарши ҳарбий операция ўтказди ва Аллоҳнинг ёрдами билан операция ўз мақсадларига муваффақиятли эришди», деди Сари чоршанба куни Х ижтимоий тармоғида.
Шу билан бирга, ҳусийлар Қизил денгизда Либерия байроғи остида сузиб юрган Contship Ono контейнер кемасига баллистик ракеталар ва учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум қилганликларини билдирди. Сарига кўра, бу ҳужум ҳам муваффақиятли бўлган. Кемага ҳужум ҳусийлар унга эгалик қилувчи компанияга Исроил портларига киришни тақиқлагани сабабли амалга оширилган.
Шунингдек, у ҳусийлар денгиз кучлари баллистик ракеталардан фойдаланган ҳолда «Лабун» эсминецига қарши алоҳида операция ўтказганлигини хабар қилди.
Америка томони ҳудийларнинг даъволарига ҳали изоҳ бермади.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.