“Huawei” “Google” билан рақобатлаша оладими?

“Huawei” “Google” билан рақобатлаша оладими?

Хабарларга кўра, “Huawei”  ўзининг хариталар хизматини ишлаб чиқмоқда. Бу дастур “Google Maps” хариталар дастурига рақобатчи бўлиши кутилмоқда.

Ушбу ҳаракат АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши авж олган пайтда Вашингтоннинг компанияга қарши босимини енгишга қаратилган. Агар компания АҚШнинг қора рўйхати туфайли “Google Maps” га кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлса, “Huawei” ўз хариталаш хизматларини октябрь ойининг бошларида ишга тушириши мумкин, дея хабар беради “China Daily” .

Бироқ “Map Kit” деб номланган дастур тўғридан-тўғри аҳоли учун мўлжалланмаган, балки ишлаб чиқарувчиларни хариталаш имкониятларига асосланган дастурий таъминот яратиши учун мўлжалланган. Россиядаги интернет-хизматларни етказиб бериш бўйича йирик хизмат кўрсатувчи “Yandex” провайдери, шунингдек, АҚШнинг саёҳат агрегатори бўлган веб-сайт “Huawei” билан хариталаш хизматида ҳамкорлик қиладиган  компаниялардан  ҳисобланишади.

“Map Kit” ишга тушганда 40 тилда фаолият юритади ва яхшироқ хизматларни тақдим этиш учун “Huawei”нинг телекоммуникация соҳасидаги ютуқларидан фойдаланади. У 160 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда телекоммуникация стансияларидан фойдаланади. Бу эса ушбу хариталаш хизматига бир вақтнинг ўзида йўлда ҳаракатланиш ва юқори даражадаги аниқ навигация тизимига киришга имкон беради, бу ҳатто йўналишларини ўзгартираётган автоуловларни ҳам топа олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!