Ҳисоб – 1:0! Трамп–Путин учрашувида кимнинг қўли баланд келди?..

A A A
Ҳисоб – 1:0! Трамп–Путин учрашувида кимнинг қўли баланд келди?..

АҚШ ва Россия президентлари – Доналд Трамп ҳамда Владимир Путиннинг 15 август куни Аляска штатида бўлиб ўтган учрашувини бутун дунё кузатди: Украина босқинига қарши бўлган давлатлар хавотиру ҳадик билан, Россияга хайрихоҳ ва дўст бўлган мамлакатлар эса мамнунлик билан.

Аввал хабар берганимиздек, икки давлат раҳбари иштирокидаги қарийб 3 соатлик музокара амалий натижасиз якунланди. Украинада ўт очишни тўхтатиш борасида жиллақурса муваққат келишувга ҳам эришилмади.

Музокарадан кейинги матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин Украина урушини тўхтатиш учун “зиддиятнинг бирламчи омилларини бартараф этиш керак”лигини айтди. Сир эмас, Москва Украина олдига қабул қилиб бўлмас талаблар қўйиб келади.

Президент Трамп россиялик ҳамкасби билан музокарани ижобий баҳолади. У ҳатто Fox News телеканалига берган интервьюсида Путин билан учрашувга 10 баллик тизимда 10 балл қўйишини айтиб мақтанди. Аммо аксар таҳлилчилар Аляскадаги учрашув амалий натижа бермагани ҳолда Путинга катта очко келтиргани ҳақида ёзмоқда.

Ҳисоб – 1:0! Трамп–Путин учрашувида кимнинг қўли баланд келди?..

Президентлар бир машинада ёнма-ён кетмоқда. Фото: NBC News

Трамп Путинни аэропортда қизиқ гилам тўшалган йўлакда шахсан кутиб олди ва қўлини қисган кўйи унга ҳурмат билдирди. Сўнг Трамп Путинни ўз лимузинига таклиф этди. Шу тариқа Трамп ва Путин яқин қадрдонлар каби АҚШ президентининг хизмат уловида музокара зали томон йўл олишди.

Маълумки, Халқаро жиноят суди Путинни 2023 йилда ҳарбий жиноятларда айблаган ва ҳибсга олишга ордер берган эди. Умуман, Россия раҳбари Украинага қарши тажовузкорона ҳаракатлар сабаб сўнгги йилларда халқаро ҳамжамият томонидан деярли яккалаб қўйилгани маълум. Шунга кўра, Путиннинг АҚШда дабдаба билан кутиб олингани Европа давлатлари ҳамда Украина томонидан нохуш қаршиланди.

BBC нашрининг ёзишича, гарчи Аляскадаги учрашувда ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришилмаган бўлса-да, Путиннинг асосий муроди ҳосил бўлди: Трамп 2015 йилдан буён АҚШ тупроғига қадам қўймаган Путинни юксак ҳурмат билан қарши олиб, уни яна халқаро сиёсатга қайтарди.

Sky News ҳам шундай позицияда.

“Путин Америка заминида буюк давлатга тенг ҳамкор сифатида қарши олинди. Қизил пойандоз, қўл бериш кўришиш, ҳаво паради... Фақат Шимолий Кореягина ҳарбий жиноятларда айбланаётган шахсни ана шундай кутиб олиши мумкин эди. Трамп Россия президантини санкция ўрнига давлат ташрифи билан сийлади. Яккамохов тенг ҳамкорга айланди”, – деб ёзди Sky News мухбири Айвор Беннетт.

АҚШ дипломатиясининг фахрийларидан бири, Давлат департаменти тизимида 40 йил фаолият юритган Дэниел Фридга кўра, музокараларда Путин Трампга бирор масалада ён бермади.

“Трамп ўзини устун позицияда кўрсатишга уринди, аммо у бирор натижага эришолмади. (Ушбу саммитни ўтказиш) ғояси (АҚШ президентининг махсус вакили Стив) Уиткоффнинг Кремль (Украинада урушни тўхтатиш бўйича) келишувга тайёр деган хато ҳисоботи сабаб пайдо бўлди. Ё Путин барчани атайин чалкаш хулосага етаклади, ёки Уиткофф уни нотўғри тушунди. Аммо Россия битимга тайёр эмаслиги аниқ эди”, – дейди Дэниел Фрид.

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси Валерий Чалий ҳам “тинч аҳоли вакилларини ўлдираётган” Путинга бу қадар юксак эҳтиром кўрсатилганини “нафратга лойиқ иш” деб атаган.

Трамп тинчлик битими имзоланмаса, Россияга қарши қақшатқич санкция жорий этиши ҳақида баёнот бериб келади. Аммо учрашувдан кейин у ҳозирча Москва ва унинг савдо ҳамкорларига молиявий чеклов киритмаслигини айтди. Экспертлар наздида, бу ҳам музокараларда Путиннинг қўли баланд келганидан далолат беради.

Музокараларда ҳам, матбуот анжуманида ҳам Трамп Украина зулм кўраётгани, жумладан, мамлакатда Россия бомбалари сабаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлаётгани ҳақида бир оғиз ҳам гапирмади. Бу ҳам Кремлнинг ютуғи деб талқин этилмоқда.

Ҳисоб – 1:0! Трамп–Путин учрашувида кимнинг қўли баланд келди?..

Аляска саммити DW карикатурачиси талқинида.

Халқаро хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясининг собиқ раҳбари, Германиянинг АҚШ ва Буюк Британиядаги собиқ элчиси Вольфганг Ишингер ҳам Аляскадаги учрашувда “Улоқ Путинда кетди” деб ҳисоблайди.

“Бирор бир реал натижа йўқ. Ҳисоб Путин фойдасига ҳал бўлди: 1-0. Россияга қарши янги санкция йўқ. Украина учун ҳам фойда йўқ. Европанинг эса ҳафсаласи пир бўлди”, – дейди Вольфганг Ишингер.

Европа парламентининг мудофаа қўмитаси раиси Мари-Агнес Штрак-Циммерман эса “уруш очиб, бошқа давлат ҳудудини босиб олаётган” Россия раҳбарига Оқ уй томонидан илтифот кўрсатилишини “компаснинг бузилиши” дея талқин этган.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг жорий йил 28 февраль куни Вашингтонда президент Трамп билан учрашуви мисли кўрилмаган дипломатик можаро билан якунланганди. ОАВ вакиллари қаршисидаги тортишув ортидан режалаштирилган музокара ва битим имзолаш маросими бекор қилинган, Трамп маъмурияти Украина делегациясидан зудлик билан Оқ уйни тарк этишни талаб қилган, дарғазаб мезбон ҳатто меҳмонни кузатиб қўйишга ҳам чиқмаган эди.

NBC News Трампнинг Зеленскийга ўша “меҳмоннавозлиги”ни ёдга олар экан, Оқ уй хўжайини бу гал россиялик ҳамкасбига ўзгача ҳурмат кўрсатганини қайд этди.

2016 йилги президент сайловида Трампга рақиб бўлган Ҳиллари Клинтон Трампни Украина борасида Россияга ён бермасликка чақирди.

“Трамп бугун АҚШга дўст бўлмаган шахс билан учрашишини тушуниши керак. У Американи йўқ қилиш ва Ғарб коалициясига барҳам беришни кўзлаган рақиб билан учрашмоқда”, – деб огоҳлантирди Ҳ.Клинтон.

Жума кунги музокара якунида Путин Трампни келгуси сафар Москвада учрашишга даъват этди. Axios нашри Путин ушбу таклифни инглиз тилида билдирганига эътибор қаратган. Путин ҳар доим ҳам инглизча гапирмайди, деб эслатади Axios.

Маълумот ўрнида: Трамп Путин билан учрашувдан кейин Зеленский ва Европа етакчилари билан телефонда суҳбатлашди.

Трампга кўра, эндиликда Украина бўйича келишувга эришиш Зеленский ва Европа давлатларига боғлиқ.

АҚШ раҳбари бугун тунда ёзган постида Украинада муваққат оташкесимга эришиш эмас, балки урушни буткул тўхтатиш муҳим эканини таъкидлаган.

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия етакчилари Аляскадаги учрашувдан кейин берган баёнотда эса эндиликда Украина президенти Зеленский иштирокида уч томонлама саммит ўтказиш муҳимлиги урғуланган. Таъкидланишича, Украинада хунрезлик тўхтамас экан, ЕИ ва Буюк Британия Россияга босим ўтказишда давом этади, санкция ва иқтисодий чекловлар ҳам кучайтирилади.

CNN тарқатган сўнгги хабарларга қараганда, Трамп Европа етакчилари билан Украинага НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш хавфсизлик кафолати тақдим этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Россия билан тинчлик битими тузилган тақдирда, Украинага АҚШ ва Европа томонидан хавфсизлик кафолати берилиши мумкин. Ҳозирча кафолат қай тарзда, қандай шартлар асосида берилиши маълум эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Путин Зеленскийнинг шартини қабул қилди

Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.

"Жаноб Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди"

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди.

Путин уруш бошланганидан бери илк бор Россияга қарши санкциялар киритган Ғарб давлатлари раҳбарлари билан бирга суратга тушди

Суратда Владимир Путин Си Жинпиннинг ўнг томонида, биринчи қаторда турибди.

Тошкентдаги Қорасув каналидан Нил тимсоҳи ушланди

Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Тошкент метрополитени юртдошларимизга мурожаат билан чиқди

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Мадуро қамоқхонадан Россияга салом йўллади

Бу ҳақда RIA Novosti агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея бўйлаб ҳаво қатнови тўхтатилади, Wi-Fi ўчирилади ва бутун мамлакат бўйлаб телефонлар ўчирилади

Бугун миллионлаб мактаб ўқувчилари университетга киришни белгилайдиган Сунын имтиҳонини топширишади.

"Европа вакиллари Москвага боришга тайёр, фақат..."

Елисей саройида Россиянинг мулоқотга расмий тус бериш таклифи ижобий баҳоланган.

Россия, Хитой ва АҚШ етакчиларининг уч томонлама учрашувидан асосий баёнотлари

Мулоқот 1,5 соат давом этди.

Флик "Барселона" раҳбариятидан иккита трансфер сўради

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик қишки трансферлар ойнасида жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтиришни муҳим вазифа деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистонда кучли ёмғир, қор ва совуқ кузатилиши кутилмоқда

Ўзгидромет 9–12 ноябрь кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида шошилинч огоҳлантириш эълон қилди.

Ўзгидромет 14–15 ноябрь кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

Ўзбекистонда сўнгги кунларда кузатилган салқин ва ёғингарчили об-ҳаво ўрнини илиқ кунлар эгаллайди.

Исроилда парламент сайловлари якунланди: Нетаньяху учун кутилмаган натижа

Исроилда парламент сайловлари бўйича овозларни ҳисоблаш якунланди.

«Ан-Наср» уч нафар юлдузисиз Ўзбекистонга ташриф буюрди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасидаги навбатдаги учрашув олдидан Тошкентга етиб келди.

Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Украина қурол ишлаб чиқаришни оширишда қийналмоқда

"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.

Ким Чен Ин Трамп билан музокараларни тиклашга уринишларини эътиборсиз қолдирмоқда

The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти

Путин шахсий тартибда Украина учун NATO низомининг 5-моддаси намунасидаги хавфсизлик кафолатларига рози бўлди

Манбанинг сўзларига кўра, Путин NATO қўшинлари Украинада жойлаштирилмаслиги шарти билан бундай кафолатларга тайёр

Эрон собиқ олий раҳбар оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ядро қуролини тақиқловчи фатвосини бекор қилиши мумкин

У ушбу фикрларни Эроннинг ядро дастури атрофидаги давом этаётган муҳокамалар фонида билдирди.

Литва Калининград вилояти чегарасидаги ҳодисага алоқадорлигини рад этди

Будриснинг қўшимча қилишича, Литва ҳеч қачон ўз ҳаво ҳудудидан Россия ҳудудидаги объектларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаган

Банк ходими мижозларнинг 3,2 млрд сўмини қиморда ютқазди

Бундан ташқари, яна бир шахс танишидан олган 26 минг долларлик иккита «Дамас» автомобилини қиморда бой берган.

Татяна Ким Европа Иттифоқи санкцияларидан кейин Wildberries раҳбарлигидан кетди

Маълум қилинишича, Ким 18 ноябр куни бош директорлик лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Алексей Куликов тайинланган.

АҚШда киберхавфсизлик билан боғлиқ узилишлардан сўнг Оқ уй раҳбарини алмаштирди

Бу ҳақда BBC’нинг америкалик ҳамкори CBS хабар берди.

Европа ҳуқуқ маркази Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеани «ҳарбий жиноятлар» учун ҳибсга олишга чақирди

Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.

Мексикада энг катта наркобаронлардан бири қўлга олинди

Бу ҳақда «El País» нашри хабар берди.

Ҳурмуз бўғозида 4 миллион баррел нефть ташиётган икки супертанкер портлади

Бу ҳақда Tasnim News нашри Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз кучлари матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Исроил Эронга қарши янги уруш бошлашга интилмоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Қашқадарёда болалар жанжали сабаб қўшнисини пичоқлаб ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Бу жиноятни содир этган эркакка 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Илон Маск республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун сарфлаган 500 миллион долларидан афсусда

Миллиардер Илон Маск АҚШдаги оралиқ сайловларда республикачиларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар сарфлаганидан афсусда эканини билдирди.

Париж мэри GTA VI ўйини сабаб ишга кеч қолди

У буни очиқ тан олмаган, аммо шаҳар раҳбари соат 9:00 га белгиланган эрталабки йиғилишга келмади ва ишга фақат тушлик пайти етиб келган.

Путин Россия Европага қарши урушга тайёрланаётгани ҳақидаги гапларни рад этди

Россия Европа билан урушга тайёрланаётгани йўқ, бироқ Европа Иттифоқининг бундай режалари ҳақида доимий равишда эшитиб турибди.

62,3 фоиз педагог касбий сертификатлаш синовларидан ўта олмагани маълум қилинди

2024–2026 йилларда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида 47 936 нафар педагог қатнашган, уларнинг 62,3 фоизи синовдан ўта олмаган.

Путин Қрим кўпригига қилинган ҳужумлардан кейин ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув бўлмаслигини айтди

Унинг сўзларига кўра, Россия Хавфсизлик кенгаши билан айрим соҳаларда ўт очишни тўхтатиш имконияти муҳокама қилинган.

«Жорж Вашингтон» авианосеци Форс кўрфазини тарк этди — Bloomberg

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги АҚШнинг икки расмийсига таяниб хабар берди.

Си Цзиньпин ядровий қуролларни бутунлай йўқ қилишга чақирди

Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Трамп Эрон билан урушни тугатиш учун Россия ва Хитой ёрдами керак эмаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан урушни якунлаш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмаслигини билдирди.

Россиянинг 2 Ту-95 бомбардимончиси Тайвань ҲҲМ ҳудудига кирди

Тайвань Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, Россиянинг икки Ту-95 стратегик бомбардимончи самолёти оролнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аниқлаш зонасига жануб томондан кирган.

Португалия Украинага F-16 қирувчи самолётларини беришдан бош тортди

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Паулу Ранжел Киевда украиналик ҳамкасби Андрей Сибига билан ўтказган матбуот анжуманида баёнот берди.

Турк қаҳвасини машҳур қилган сир нимада?

Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.

Тошкентда Россия фуқароси ўз жонига қасд қилди

У яшаш манзили хонадонининг 9-қаватидан ўзини ерга ташлаб юборган ва олган тан жароҳатлари натижасида шу жойнинг ўзида вафот этган.