Ҳиндистонда коронавирус вазияти ҳануз кескин

Ҳиндистонда коронавирус вазияти ҳануз кескин

Кунига 400 минг одам вирус юқтиряпти, жами юқтирганлар расман 20 миллионга яқинлашиб қолди.

Ҳиндистонда коронавирус тарқалиш тезлиги пасаймаяпти. Расмий статистикага кўра, ҳозиргача 20 млнга яқин коронавирус ҳолати қайд этилган. Бироқ ҳолат бундан 10 баравар ёмонроқ бўлиши мумкин. Бир кун ичида 3,7 мингга яқин одам вафот этган.

Мамлакатда вазият оғир бўлса-да, иқтисод тўхтаб қолмаслиги учун миллий карантин эълон қилинмаган, лекин ҳудудлар ўзлари учун карантин чекловларини жорий қилган. 

Ҳиндистонга ёрдам сифатида турли давлатлардан тиббий ёрдамлар жўнатилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ҳам инсонпарварлик ёрдами юборди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!