1. Атрофингизда, умуман мамлакатнинг ҳамма жойида сон-саноқсиз одамларга кўзингиз тушади. Аэропортга етиб борганингизда оломон фақат шу ерда йиғилган, деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз, бутун Ҳиндистон ўзи шунақа;
2. Ҳиндистон ўлим кўрсаткичи бўйича дунё мамлакатлари орасида энг юқори поғонада туради. Бунга асосий сабаб — автоҳалокатлардир. Йўл қатнови жуда тиғиз ва ҳеч ким йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмайди. Ўлимлар сони кўплигига иккинчи сабаб бу туғруқ пайтида йўл қўйиладиган камчиликлардир. Ҳиндистонда кўнгилдагидек тиббий ёрдам хизмати йўлга қўйилмаган, шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг аксарият қисми туғруқ пайтида вафот этади. Учинчи сабаб бу— ифлос экология саналади. Баъзи ҳинд оилаларида мутант фарзандлар туғилади ва уларнинг умри қисқа бўлади. Шунингдек, Ҳиндистонда кўплаб одамлар саратон касаллигидан ҳам вафот этади;
3. Ҳиндлар ўз ҳавосини шу қадар ифлослаганларки, Деҳли ва Мумбай каби шаҳарларда ўтказилган бир кун 100 дона сигарета чеккан билан тенг;
4. Уй-жойларнинг қарийб 53 фоизида канализация ва оқова сув йўқ. Одамлар ҳожатхона сифатида челаклардан фойдаланишда ва ахлатларини яқин атрофга улоқтиришади. Кўчалардаги бадбўй ҳиддан бошингиз айланиб кетади;
5. Бугунги кунга қадар гўзал Ҳиндистонда қуллик сақланиб қолган. Мамлакатда қуллар сони 14 миллионга етади. Ҳиндистон қонунчилигидаги тегишли моддаларни айланиб ўтувчи амалдорлар туфайли қуллик гуллаб-яшнамоқда. Қулларнинг аксарияти саводсиз қизлар ва уларнинг фарзандларидан иборат.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.