Ҳакан Фидан 5 август куни Мисрга ташриф буюради

Ҳакан Фидан 5 август куни Мисрга ташриф буюради

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан 5 август, душанба куни Мисрга ташриф буюради.

Дипломатик тузилмалардаги манбаларга кўра, ташриф Миср ташқи ишлар вазири Бедир Абдулатининг таклифига биноан амалга оширилади.

Фидан ҳамкасби Абдулати билан Миср Президенти Абделфаттоҳ ас-Сисининг Туркияга ташрифи чоғида бўлиб ўтадиган Олий даражали стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилади.

Учрашувда имзоланиши режалаштирилган 20 га яқин келишувлар бўйича мавжуд вазиятга баҳо берилади. Туркия билан Миср ўртасидаги икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар юзасидан фикр алмашилади. Учрашувда минтақадаги вазият, шунингдек, энергетика, соғлиқни сақлаш, туризм ва мудофаа саноати соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард доллардан 15 миллиард долларга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Туркия Миср билан маданият, таълим ва илм-фан соҳаларида алоқаларга катта аҳамият беради. Университетлар ўртасидаги ҳамкорлик, оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Турк вазирнинг зиёрати кун тартибининг асосий бандлари бўлган блокададаги Ғазо секторидаги вазият, Фаластин масаласи ва Ғазога инсонпарварлик ёрдами билан бир қаторда Ливия, Судан ва Сомалидаги воқеаларга ҳам кенг қамровли баҳо берилади. .

Фиданнинг Эл Ариш порти ва Рафаҳ назорат пунктини зиёрат қилиши, шунингдек, Туркиядан инсонпарварлик ёрдами қабул қилинган Миср Қизил Ярим Ой жамиятининг логистика марказига ташриф буюриши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!