Гвардиола Бразилия миллий жамоасини бошқариши учун қанча маош сўради?

Гвардиола Бразилия миллий жамоасини бошқариши учун қанча маош сўради?

Бразилия футбол федерацияси Пеп Гвардиолани миллий жамоага бош мураббий этиб тайинлашга ҳаракат қилган.

«Ҳозир мен ўз номимдан гапираман, федерация номидан эмас. 3 йил олдин бир вице-президент — ҳамкасбим бор эди, у Гвардиола билан Бразилия миллий жамоасида ишлаш борасида боғланганди.

Гвардиола музокараларга очиқ эди, лекин йилига 24 млн евро сўраган. Бунча маошни эшитганда, мен деярли юрак хуружига дучор бўлдим», — деди Бразилия футбол федерацияси вице-президенти Франсиско Новеллетто Radio Grenal эфирида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!