Гўзал Абдуллаева МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган танловда ғолиб бўлди
Ўзбекистон давлат консерваторияси магистранти Гўзал Абдуллаева МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган танловда ёш олимлар сафидан жой олди.
Нур-Султан шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида "Энг яхши ёш олим-2022" халқаро танлови бўлиб ўтди. Унда Гўзал Абдуллаева ўзбек операси (М.Бафоевнинг "Ҳамса") таҳлилига бағишланган илмий мақоласи билан қатнашди.
Танлов натижаларига кўра, у “Санъат” йўналишида диплом, гувоҳнома ва кўкрак нишони билан тақдирланди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).