Гулнора Каримовага алоқадор экани тахмин қилинаётган ҲГонгконгдаги ҳашаматли пентҳаус у қамоқда бўлган пайтда 68,4 миллион долларга, 285 фоизлик фойда билан қайта сотилгани айтилмоқда. Криминолог буни “клептократиянинг одил суддан қочиб қутулиши билан боғлиқ дунёдаги энг машҳур кейс” деб таърифлади.
2008 йилнинг сентябр ойида Гулнора Каримовага тегишли бўлгани айтиладиган Zeromax компанияси Гонгконгнинг энг жозибали ва қиммат ҳудуди бўлмиш Ковлун марказида жойлашган Тhe Arch мажмуасидаги ҳашаматли пентҳаусни 36,6 миллион долларга сотиб олган.
Орадан 3 ой ўтгач, ушбу кўчмас мулк Британия Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган, Каримованинг жиноий шериги Рустам Мадумаровга алоқадор кўрилган Rudolph Alliance компаниясига катта чегирма билан қайта сотилган.
Бу ҳақда Гонгконг ер реестри ҳужжатларига таянган ҳолда хабар тарқатган Канаданинг The Globe and Mail нашрига кўра, 2016 йилда Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаровлар қамоқда бўлишига қарамай, пентҳаус 68,4 миллион долларга, 285 фоизлик фойда билан яна сотиб юборилган.
Ирландиянинг Олстер университети профессори, криминолог Кристиан Ласслет мазкур сотувни “мутлақо ақл бовар қилмайдиган” ва “клептократиянинг одил суддан қочиб қутулиши билан боғлиқ дунёдаги энг машҳур кейс” деб таърифлаган.
Клептократия – давлат ҳокимиятидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланилишига асосланган сиёсий тузум.
Маълумот учун, Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова Ўзбекистондаги иқтисодий жиноятлари учун 2015–2020 йилларда уч марта судланган. 2020 йил мартида унга 13 йил-у 4 ой қамоқ жазоси тайинланган. Қонунчиликка мувофиқ, жазо муддати 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисобланган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.
Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.