Google монополист деб топилди
Компания вакиллари бундан норози.
АҚШ суди Google'ни онлайн қидирув соҳасида монополист деб тан олди.
Тhe New York Times нашрининг ёзишича, Колумбия округ суди компания Apple ва Samsung компанияларига ўз қидирув тизимини уларнинг смартфонлари ва браузерларида стандарт вариантга айлантириши учун миллиардлаб доллар тўлаган ва шу билан рақобатчиларнинг имкониятларини чеклаган.
Google вакиллари суд қарорига норозилик билдирди ва апелляция беришни режалаштирмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).