Голливуд юлдузи Жорж Клуни BBC’га берган интервьюсида ўзининг сиёсий амбициялари тўғрисидаги саволга жавоб берган. Актёрнинг ҳисоблашича, унга президент бўлиш ёки бошқа сиёсий лавозимни эгаллаш керак эмас, деб хабар беради «Film.ru».
«Тинчгина яшаганим яхши. Бу йил 60 ёшга тўлдим ва рафиқам билан умримизнинг қолган йилларини хотиржам ўтказишга қарор қилдик… Шундай экан, қолган умримни яхши ўтказиш йўли ҳақида қайғураман», — дейди Клуни.
Суҳбатда, шунингдек, у АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байданнинг сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, собиқ президент Дональд Трампни «тўнка» деб атаган. Клунининг ўзи фильмларида бир неча бор сиёсатчи ролини ижро этган, масалан, «Март кунлари» ва «Хайрли тун ва омад» картиналарида.
Аввалроқ Голливуднинг таниқли актёри Дуэйн Жонсон ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали АҚШ президенти бўлиш каби имконият туғилса, бундан фахрланишини ёзиб қолдирганди
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.