GM Uzbekistan Damas ва Labo ишлаб чиқаришни кўпайтиради

GM Uzbekistan Damas ва Labo ишлаб чиқаришни кўпайтиради

GM Uzbekistan компанияси 2019 йилда Damas ва Labo автомобилларини ишлаб чиқаришни 54 минг донагача етказмоқчи.

2018 йилда бу русумдаги автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажми 42 минг донани ташкил этади. Келаси йилда эса уларни ишлаб чиқариш 54 минг донагача етказилади.

Компаниянинг маълум қилишича, 8 ноябрь ҳолатига мижозлар учун 27 мингта шартнома тузилган (23 мингта шартнома Damas ва 4 мингта шартнома Labo учун).

Аввалроқ «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимов GM Uzbekistan компанияси мижозлар талабини қондириш ва буюртмаларни ўз вақтида етказиб бериш мақсадида бир кунда 1000 дона автомобиль ишлаб чиқараётганлигини маълум қилганди.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!