Ғиждувон тумани Айиртом маҳалласида яшовчи, 1965 йилда туғилган Э.З. нинг турмуш ўртоғига тегишли бўлган “Халқ банки” филиали томонидан берилган пластик карточкасига “клик” тизими ўрнатилганлиги, картанинг “смс” хабарномаси эса унинг “Билайн” уяли алоқа компанияси томонидан расмийлаштириб берилган телефон рақамига уланганлиги учун 2021 йил 02 июн куни номаълум шахс унинг ушбу телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ҳозирда пластик карталардан кўплаб ўғрилик жиноятлари содир этилаётганлигини айтиб, банк томонидан профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли “клик” тизимига ўрнатилган махфий кодни ўзгартириш лозимлигини билдириб, Э.З.дан пластик карта кодини сўраб олишга эришиб, ўша куни тунги вақтда пластик картада мавжуд бўлган 646.000 сўм пулларини “клик” тизими орқали ечиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари орлиб борилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор-техникавий, суриштирув ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани А.Жомий кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган Т.М. исмли шахс содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа шу ва шунга ўхшаш фош этилмасдан қолиб келаётган виртуал жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Маълум бўлишича, стратегик самолётларнинг очиқ осмон остида сақланиши тасодиф эмас. Бу 2010 йил 8 апрелда президентлар Медведев ва Обама имзолаган Россия ва АҚШ ўртасида имзоланган СВН-3 келишуви талабларидан келиб чиқади.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.
Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.