Германиянинг бир қатор шаҳарларида ўта ўнг кучларга қарши митинглар бўлиб ўтди
Тюрингия ва Саксониядаги ҳудудий сайловлар арафасида Германиянинг бир қатор шаҳарларида ўта ўнг кучларга қарши митинглар бўлиб ўтди.
Эрфуртда бир неча минг киши “Германия учун муқобил” партияси митинг ўтказаётган майдонга чиқиб, ушбу партияга қарши тинч намойиш ўтказди. “Германия учун муқобил” партиясига қарши намойишлар, шунингдек, Лейпциг, Дрезден ва Гёрлиц шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
Сайловолди сўровномаларига кўра, жорий йилги маҳаллий сайловларда “Германия учун муқобил” партияси ғалаба қозониши мумкин. Кузатувчиларга кўра, бундай натижа Германияда канцлер Олаф Шолц бошчилигидаги ҳукмрон коалиция келажагига таҳдид солади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).