Германия ҳукумати Толибон ҳокимиятга келганидан бери биринчи марта бу мамлакатдан хавфли жиноятчи бўлган муҳожирларни Афғонистонга депортация қилди.
Бу ҳақда Spiegel нашри хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, бундан аввал ўтган ойлар давомида ўтказилган махфий музокаралар бўлган.
Депортация икки ой давомида тайёрланган эди. Spiegel нашрига кўра, Германия ҳукумати Қобул расмийлари билан бевосита эмас, Қатар орқали музокара олиб борган.
Анналена Бербок бошчилигидаги Ташқи ишлар вазирлиги сўнгги дақиқаларгача биринчи навбатда Афғонистонга депортацияга қарши эди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам бу позицияга амал қилади.
2021 йил ёзида Толибон ҳокимиятга келганидан кейин Германия Афғонистонга сургун қилишни тўхтатди. Бу мамлакатга биринчи тўғридан-тўғри депортация жуда рамзий маънога эга. Парвоз Солингендаги терактдан кейин ва миграция кун тартиби муҳим роль ўйнайдиган Саксония ва Тюрингиядаги минтақавий сайловларга икки кун қолганда амалга оширилди.
Германия хавфсизлик идоралари таъкидлаганидек, бундай парвозлар келажакда мунтазам равишда амалга оширилишига шубҳа бор.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.