Ғазодаги мактабга уюштирилган зарбада 100 нафар фаластинликнинг ўлимига АҚШ жавобгар
Фаластин маъмурияти Исроилнинг Ғазо шаҳридаги Ат-Табийин мактабига уюштирган зарбаси натижасида ўнлаб қочқинларнинг ўлимида АҚШ маъмуриятини айблади.
Мактабга қилинган ҳужум Исроил томонидан Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда амалга оширилаётган кундалик қирғинларнинг давомидир, деди Фаластин президенти матбуот котиби ва ахборот вазири Небил Абу Рудейне.
Ҳужум Исроилнинг «оммавий қотиллик ва кундалик жиноятлар сиёсати» орқали Фаластин халқини йўқ қилиш ниятини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).