Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар қачон бўлиб ўтиши маьлум бўлди

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар қачон бўлиб ўтиши маьлум бўлди

МҚМ стратегик алоқалар координатори Жон Кирбининг айтишича, Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар 15 август, пайшанба куни Доҳа ёки Қоҳирада бўлиб ўтади.

Телеконференция орқали уюштирилган матбуот брифингида Оқ уй маслаҳатчиси Ғазода юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш жараёни билан боғлиқ сўнгги вазиятни баҳолади.

Кирби, АҚШ, Миср ва Қатарнинг қўшма баёнотидан сўнг томонлар ҳаракатга келганини ва имкон қадар тезроқ учрашиш истагини билдирди.

Шу доирада томонлар 15 август пайшанба куни Қатар пойтахти Доҳа ёки Миср пойтахти Қоҳирада учрашишга келишиб олганлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Исроил музокараларга делегация юборишини эълон қилган, Қатар эса «Ҳамас делегациянинг келишини таъминлашга» ваъда берган.

«Умид қиламизки, бу фойдали натижалар беради. Пайшанба куни томонларнинг музокара столидаги режаларини ҳеч нарса бузишини истамаймиз», деб айтган Кирби, учрашувда АҚШ ҳам иштирок этишини айтди. Тез орада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш зарурлигини таъкидлади.

Жума куни эълон қилинган қўшма баёнотда Қўшма Штатлар, Миср ва Қатар Исроил ва ҲАМАСни 15 август куни Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва Қоҳира ёки Доҳада маҳбуслар алмашинуви бўйича музокараларни давом эттиришга чақирди. Қўшма баёнот минтақадаги кўплаб давлатлар, жумладан Туркия томонидан қўллаб-қувватланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!