G7 мамлакатлари уруш тугаган тақдирда Украина учун хавфсизлик кафолатлари устида яширинча ишламоқда

G7 мамлакатлари уруш тугаган тақдирда Украина учун хавфсизлик кафолатлари устида яширинча ишламоқда

Бу ҳақда La Repubblica хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Зеленскийни музокарага тайёр бўлган шартларни юмшатишга ундамоқда. Кафолат вариантлари орасида декабрь ойида бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар ҳам бор.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар можарога имкон қадар тезроқ якун ясамоқчи, чунки уруш 2024 йилги сайловда Байден учун тўсиқ бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!