FT: Зеленский қарши ҳужумни тезлаштиришга ваъда берди
Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Ғарбдаги иттифоқчиларини қарши ҳужум “тезлашаётгани”га ишонтирмоқда, деб ёзади Financial Times ва “Ғарб расмийлари операциянинг секин кечаётганидан хавотирда” эканини таъкидлади.
Украина раҳбари тўрт кунлик Аспен хавфсизлик форумида халқаро хавфсизлик етакчилари билан видео алоқа орқали суҳбатлашди, унда Украина қарши ҳужумининг суръати муҳокама қилинди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, улар Россия қўшинларини Украинага атиги бир ҳафта олдин — Киев кутганидан анча кечроқ бостиришга муваффақ бўлишган, чунки бунгача Украина Қуролли кучларида керакли миқдордаги ўқ-дорилар, қуроллар ва зарур тайёргарликдан ўтган жангчилар йўқ эди.
Операция бошланишининг мажбурий кечикиши Россияга керакли ҳудудни миналаш ва мудофаа чизиқларини қуриш имконини берди.
Бироқ, фронтдаги динамика ўзгариши арафасида, дея ваъда берди Зеленский.
Иттифоқчиларга узоқ масофали ракеталар етказиб беришни кучайтириш ва Украинани замонавий қирувчи самолётлар билан таъминлаш ҳақидаги илтимосини яна бир бор такрорлади.
АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг форумда айтишича, Украина ҳарбий саъй-ҳаракатлари натижалари Киев ўз кучларини тўлиқ ишга туширгандан кейингина маълум бўлади.
