Le Journal du Dimanche ёзганидек, ҳибсга олиш 5 март куни бўлиб ўтган, бироқ бу ҳақда ҳозирча маълум бўлди. Охирги бир неча ҳафта ичида терроризмда гумон қилинган беш киши ҳибсга олинди, деди Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин. Барча гумонланувчилар ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор бўлган.
Франция Пасха байрамлари учун террорчилик хавфининг энг юқори даражасини эълон қилди. Бу ҳужум яқинда эканлигига ишонилганда содир бўлади. Полицияга мамлакатдаги ҳар бир черков олдига камида битта полициячи қўйиш тавсия қилинган.
Ўтган пайшанба куни ИШИД сўзловчиси Абу Ҳузайфа ал-Ансорий давом этаётган Рамазон ойида «ҳамма жойда насронийларга ҳам, яҳудийларга ҳам ҳужум қилиш»га чақирди.
2015 йилнинг ноябрида ИШИД террорчилари Франция пойтахтида Батаcлан концерт залида, шунингдек, ресторан ва барларда қатлиом уюштириб, 130 кишини ўлдирган, 680 дан ортиқ одамни яралаган эди.
Тахминан бир ҳафта олдин ИШИД томонидан ёлланган террорчилар Москвадаги концерт вақтида одамларга ҳужум қилиб, 130 дан ортиқ одамни ўлдирган эди. Ҳужум учун масъулиятни «Исломий давлат»нинг Афғонистондаги бўлими бўлган Хуросон Вилояти ўз зиммасига олди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.