Франция бугун 7 июнда АҚШга иккинчи Озодлик ҳайкалини юборади. АҚШда машҳур ҳайкалнинг «қиёфадоши» 10 йил қолади.
BFMTV нашрининг хабар беришича, АҚШга юбориладиган ҳайкал XIX аср охирида Гюстав Эйфел томонидан яратилган «оригинал» Озодлик ҳайкалининг анча кичик нусхаси ҳисобланади. Унинг баландлиги бор-йўғи 2,83 метрни ташкил қилади. Шу кунгача у Париж кўчаларидан бирида ўрнатилган бўлган.
Ҳайкал АҚШга Мустақиллик куни нишонланадиган 4 июлда етиб келади. У Нью-Йорк яқинидаги Эллис оролида жойлашган миграция миллий музейига ўрнатилади ва у ерда 10 йил қолади.
Озодлик ҳайкали Америкага 1886 йилда Франция ҳукумати томонидан АҚШ мустақиллик декларациясининг 100 йиллиги муносабати билан совға сифатида юборилган. 135 йил ўтиб Франция икки давлат дўстлигини тасдиқлаш мақсадида АҚШга яна битта Озодлик ҳайкалини жўнатмоқда.
Озодлик ҳайкали Нью-Йорк қўлтиғидаги Озодлик оролида жойлашган. Ҳайкалнинг баландлиги 46 метрни, постаменти билан эса 93 метрни ташкил қилади. 1984 йилдан ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.